Коммунал хизматлар қимматлашиши хавотирлари 14 ойлик максимумларгача ошган
Май ойи сўровларида инфляцион кутилмалар аҳолининг наздида 10,1% (-0,5%)ни, бизнес наздида 10,0% (-0,3%)ни ташкил этган.
Коммунал хизматларнинг ёмонлашиши энг асосий хавотир бўлиб қолмоқда. Сўралганларнинг 59%и айнан шу омилни қайд этишган. Худди шундай кўрсаткич охирги марта 2025 йил март-апрель ойларида кузатилганди.
Шунингдек, аҳолининг ёқилғи ва энергия, транспорт харажатлари, монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши хавотирлари ёмонлашган.
Ижтимоий қатламлар орасида энг ёмон инфляцион кутилмалар иккинчи ойдирки пенсионерларда қолмоқда (12,6%).
Ҳудудлар орасида энг юқори инфляцияни Тошкент шаҳрида яшовчилар кутмоқда. Пойтахтликларнинг кутилмалари бирданига 1 фоиз бандига ёмонлашган ва 12,0%ни ташкил этган. 9-16% инфляция кутаётган пойтахтликлар улуши 64%га етган.
Тадбиркорлар орасидаги сўровларда Жиззах вилоятида энг юқори кутилма қайд этилган — 11,9% (+0,8%).
Даромадлар мундарижаси бўйича 7-10 млн.сўм ва 15-20 млн.сўм даромад олувчиларнинг кутилмалари сезиларли ёмонлашган.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAKKtmoxE7DubfRZ8vP3S6c8gyq8gP6_AAK3HGsbcVyIScJtZSbP8160AQADAgADeAADPAQcontroller.bot
- https://cbu.uz/upload/iblock/471/r06x37vlxj99vr322pn41zt2gqp6p2rt/Aholining-inflyatsion-kutilmalari-hamda-sezilgan-inflyatsiya-darajasi-_may-2026_.pdfcbu.uz