Август ойи сўровларига кўра, сезилган инфляция 10,1%ни ташкил этган. Айни пайтда қатор ҳудудларда сезилган инфляция юқорилаган. Хусусан, пойтахт Тошкентда сезилган ифнляция 11,8%гача (+0,7%) кўтарилган. Фарғона вилояти ҳам юқори инфляция босими остида қолмоқда (11,8%, +0,1%). Динамикада юқори даражада қимматлагани кузатилаган маҳсулотлар қаторида мева-сабзавотлар, кийим ва пойафзад, ўсимлик ёғи,
inflyatsion kutilmalar
Иқтисодий кўрсаткичларАвгуст ойи сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 9,8%гача, бизнесники эса 9,6%гача пасайган. бу ҳолат инфляцион кутилмалар бўйича сўровлар ўтказила бошлангандан бери биринчи марта рўй бермоқда. Айни пайтда, ёқилғи ва энергия ресурслари, коммунал хизматлар қимматлашиши ва транспорт харажатларининг ошиши ҳар икки гуруҳда энг асосий хавотир ва оғриқ бўлиб турипти. Ҳудудлар қирқимида энг баланд
Кечикиб берилган маълумотларга кўра, июль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари ўзгаришсиз, 10,1% даражасида қолган (учинчи ой кетма-кет). Бизнеснинг кутилмалари эса 9,8%ни ташкил этган. Тадбиркорларнинг ҳам (мутлақ рекорд, 54%), аҳолининг ҳам (2,5 йиллик рекорд, 53%) ёқилғи ва энергия ресурлари қимматлашиши бўйича хавотирлари кескин ошган. Тинимсиз ва юқори даражада қимматлаётган энерготоварлар
2026 йилнинг июль ва август ойлари якунларида ўтказилган сўровномалар бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари, шунингдек, сезилган инфляция тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингани йўқ. Кеча ўтказилган форумда инфляцион кутилмалар бир хонали даражага тушгани тўғрисида умумий ишоралар айтилганди. Лекин унинг таркиби, мундарижаси, асосий хавотирлари ва ижтимоий қирқими тўғ
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари бўйича сўровнома давом этмоқда. Ой давомида мева-сабзавотлар ва гўштнинг яна қимматлашиши бошланган. Бензин ва пропан нархларининг ошиши тўхтагани йўқ. Ижара ставкалари яна мавсумий максимумларга чиқмоқда. Аҳоли ва бизнес буни қандай ҳис қилди? Сўровномада иштирок этиш учун бот: @kutilma_cbu_bot
Бугун Марказий банкда Тадқиқот кенгаши аъзолари — Purdue University Mitch Daniels School of Business молия профессори Майкл Вебер ва Texas University профессори Ботир Кобиловлар иштирокида семинар бўлиб ўтади. Майкл Вебер маърузаси соат 11:00да бошланади: Мавзу: “Инфляцион кутилмаларни баҳолаш ва бошқариш: сўров методологияси, эмпирик натижалар ва марказий банклар учун хулосалар”. Онлайн қўшилиш.
Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларида эҳтимоли мавжуд бўлган ташқи ва ички шокларнинг инфляция ва иқтисодий фаолликка таъсирлари баҳоланганди. Юз берган ва бераётган эҳтимолий шоклар қаторида олтин нархи пасайиши, энергия таъминотидаги узилишлар, иқлим ва об-ҳаво кескинлашуви ва шунингдек, тартибга солинадиган нархларнинг юқори ўсишини санаш
Май ойи сўровларида инфляцион кутилмалар аҳолининг наздида 10,1% (-0,5%)ни, бизнес наздида 10,0% (-0,3%)ни ташкил этган. Коммунал хизматларнинг ёмонлашиши энг асосий хавотир бўлиб қолмоқда. Сўралганларнинг 59%и айнан шу омилни қайд этишган. Худди шундай кўрсаткич охирги марта 2025 йил март-апрель ойларида кузатилганди. Шунингдек, аҳолининг ёқилғи ва энергия, транспорт харажатлари, монополия ва на
Инфляция кутилмалари ва сезилган инфляция бўйича Марказий банк сўровномаси саволларига энди қорақалпоқ тилида ҳам жавоб бериш мумкин. Демакки, Қорақалпоғистонлик ватандошларимизнинг ҳам иштироки янада кенгаяди. Хўш, майда нархлар қандай ошди? Нималар ошди? Келгусида нархлар ошиши бўйича хавотирларингиз нималардан? Қуйидаги ботда жавобларингиз қолдиринг: @kutilma_cbu_bot
Апрель якунлари билан инфляцион кутилмалар аҳоли наздида 10,6% (-0,4%), бизнес наздида 10,3%ни (-0,4%) ташкил этган. Ой давомида аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия нархи қимматлашиши бўйича хавотирлари янада кучайган. Шунингдек, аҳолининг озиқ-овқатлар қимматлашиши (5 фоиз банд), бизнеснинг эса транспорт харажатлари (6 ф.б) ва хом-ашё нархининг (7 ф.б.) қимматлаши
Март ойи сўровларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,0%ни (-0,1%), бизнеснинг кутилмалари 10,7%ни (-0,1%) ташкил этган. Ўтган ойда аҳоли ва бизнеснинг ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашуви бўйича хавотирлари ошишни бошлаган. Айни пайтда коммунал хизматлар қимматлашиши омили аҳоли ўртасида энг асосий хавотирлигича қолмоқда. Ҳудудлар ўртасида энг баланд инфляцион кутилмалар ҳалиям Тошке
Март ойида қайси товарлар ва хизматлар юқори даражада қимматлашди? Кириб келаётган ошди-ошди мавсуми олдидан хавотирларингиз қандай? Инфляцион кутилмалар ва сезаётган инфляциянгиз бўйича сўровномада иштирок этинг. Сизнинг овозингиз инфляцияни жиловлашда аҳамиятга эга! @kutilmalar_mart_2026_bot
Февраль сўровномаларида аҳоли (11,2%) ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари (10,8%) ўзгаришсиз қолган. Қизиғи, давом этган энергоузилишларга қарамай, ёғилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши хавотирлари ноябрь даражасига қайтган. Энг салбий кутилмалар яна пойтахт Тошкентда қайд этилган. Пойтахтда аҳоли 12,7%, бизнес эса 12,4% (+1,4%) инфляция кутмоқда. Эҳтимолки, пойтахт бизнеси худди Каримов па
Инфляцион кутилмаларнинг январдаги натижалари ҳудудларда яна аномал ҳалинчак ва сакрашларни қайд этган. Хусусан, аҳоли наздида пойтахт Тошкентда 13,5%дан 12,7%га тушган бўлса, Фарғонада 10,7%дан 12,3%гача ёмонлашган. Бизнес наздида пойтахтда кутилмалар 12,2%дан 11,0%гача пасайган бўлса, Сурхондарёда 10,4%дан 11,6%гача кўтарилган. Ўзбекистон бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,2%ни (-0,3%),
Декабрда ўзбекистонликларнинг инфляцион кутилмалари пасайишдан тўхтаган ва аҳоли наздида 11,5% даражасида қолган, бизнес наздида эса кутилмалар 11,1%гача (+0,6%) ёмонлашган. Аҳоли ўртасида сўровларда ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашуви хавотирлари 7 фоиз бандига кўтарилган. Шунингдек, транспорт харажатларининг ошиши, монополия ва нархларнинг оширилиши хавотирлар кескин юқорилаган (+4 фоиз
Ноябрдаги сўровларга кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,5%гача (-0,2%), бизнеснинг кутилмалари 10,5%гача (-0,6%) пасайган. Бу сўровлар ўтказилаётган 2018 йилдан буён навбатдаги янги минимум. Инфляция бўйича аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам энг асосий хавотирлари коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши бўлиб қолмоқда. Энг юқори инфляцион кутилмалар аҳоли наздида Тошкент
Октябрда аҳоли кутилмалари 11,7%гача (-0,3%), бизнес кутилмалари 11,1%гача (-0,6%) тушган. Инфляцион кутилмалар сўровномалар ўтказила бошлаган 2018 йилдан бери ўтган давр учун тарихий минимумгача пасайган. Лекин аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам инфляция ясовчи хавотирлари яна фаоллашган. Хусусан, аҳолини ёқилғи ва энергия нархлари, озиқ-овқатлар қимматлашиши, монополия ва нархларнинг сунъий оширилиш
Сентябрь сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,0%гача пасайган (-0,2%). Бу курсаткич кутилмалар бўйича сўровлар ўтказилаётган янги давр учун тарихий минимумнинг такрорланиши ҳисобланади (2024 йил июлда ҳам минимум юз берган). Бизнеснинг кутилмалари 11,7%гача тушган (-0,1%). Бу ҳам 2024 йил июлдан бери минимум. Аҳоли кутилмалари бўйича ўтган ойда Тошкент шаҳри мисолида бўлгани каби ҳудудл
Август сўровлари бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари 12,2%ни (-0,7%), бизнеснинг кутилмалари 11,8% (-0,3%)ни ташкил этган. Кутилмаларнинг яхшиланишида Тошкент шаҳридаги оптимизм муҳим роль ўйнаган. Хусусан, пойтахт аҳолисининг инфляцион кутилмалари 16,0%дан 12,6%гача пасайган бўлса, пойтахт бизнесининг кутилмалари 13,1%дан 12,6%гача яхшиланган. Энди энг юқори кутилмалар аҳоли ўртасида Сурхонда
Июль сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этиб 12,9%ни (-0,3%) ташкил этган бўлса-да, бизнес субъектларга пессимизм қайтган ва уларнинг инфляцион кутилмалари 12.1%гача юқорилаган (+0,3%). Аҳолида ҳам, бизнесда ҳам коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика нархи қимматлашуви, шунингдек, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши асосий инфляцион хавотир бўлиб турипти. Кафе ва ресторан бизне