Ёқилғи ва озиқ-овқатлар қимматлашиши хавотирлари яна оша бошлаган
Октябрда аҳоли кутилмалари 11,7%гача (-0,3%), бизнес кутилмалари 11,1%гача (-0,6%) тушган. Инфляцион кутилмалар сўровномалар ўтказила бошлаган 2018 йилдан бери ўтган давр учун тарихий минимумгача пасайган.
Лекин аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам инфляция ясовчи хавотирлари яна фаоллашган. Хусусан, аҳолини ёқилғи ва энергия нархлари, озиқ-овқатлар қимматлашиши, монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши хавотирлари ошган бўлса, бизнеснинг коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия, транспорт харажатлари, хом-ашё нархлари қимматлашиши хавотирлари кучайган.
Энг баланд инфляцион кутилмалар аҳоли наздида Тошкент шаҳрида - 14,5% (+2,1%). Бизнес наздида - Хоразмда - 12,8% (-0,3%). Худди аввалги ойда бўлгани сингари, сакровчи ҳалинчак кўрсаткичлар давом этмоқда (Тошкент шаҳрида кутилмалар 12,4%дан 14,5%га ошган бўлса, Сирдарёда 12,7%дан 10,9%га тушган). Регулятор ўз изоҳларида ҳалинчаклар сабабларига ҳам тушунтириш берса бўларди.
Даромадлар қирқимида 20-30 млн.сўм даромад олувчиларнинг инфляцион кутилмалари 19%гача етган (+1,2%). Яна 4-7 млн.сўм (11,9%) ва 7-10 млн.сўм (13,1%) даромад олувчиларнинг ҳам кутилмалари ёмонлашган.
17% ва ундан юқори инфляция кутаётган пойтахтликлар улуши 32%га етган (ўтган ойда 27%).
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJvJGkM67q6p10WH8yUb7Y127jedeETAAK2D2sbMRBoSKT7G14ecHSlAQADAgADeQADNgQcontroller.bot
- https://cbu.uz/upload/iblock/d5e/a07g3lujwqs9h4s3cf3dn8gwi9tw3c0t/CBU_inflyatsion_kutilmalar_oktabr-_2_.pdfcbu.uz
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12398@centralbankuzbekistan