Талаблар кимга ишлайди?
“Tex of Partners” МЧЖ раҳбари давлат харидлари соҳасида тадбиркорлар учрашаётган тизимли муаммоларни кўтарди.
Унинг сўзларига кўра, давлат харидларида қатор талаблар тадбиркорларнинг тенг рақобат олиб бориш имконини чеклаяпти. Жумладан:
• Иш тажрибаси талаб қилиниши,
• Бухгалтерия ҳужжатлари ва банк айланмаларини тақдим этиш шарт қилиб қўйилиши,
• Маҳсулот бренди бўйича Ўзбекистонда маҳаллий дилер бўлиш талаби,
• Қурилиш материаллари бўйича ходимлар сони камида 50 нафар бўлиши талаб қилиниши,
• Ташкилотда махсус техника бўлиши шарт қилиб қўйилиши,
• “Оригинал маҳсулот” талаби бор, лекин “оригиналлик”ни тасдиқлаш механизми аниқ белгиланмаган.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, бу талаблар кўп ҳолларда битта компания манфаати учун йўлга қўйилган бўлиб, реал бозорда адолатли рақобатни чеклаяпти. Айрим ҳолатларда бренд дилерлиги Ўзбекистонда фақат бир киши қўлида бўлиб, тендерда 100% кафолатланган ғолибликка олиб келмоқда.