36K282Telegramda ochish
"Бу рўйхат аслида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳимояси учун эмас, ҳатто "артель" учун ҳам эмас" Қурбонов ёзғираяпти, нега Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган терминаллар Давлат харидларидаги иштироки тақиқланган ва чегараланган импорт товарлар қаторига киритилган? Терминаллар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмас экан, унда қайси маҳаллий ишлаб чиқарувчини ҳимоя қилаяпмиз унда? Нега терминалларни давлат корхоналари импорт қилиши мумкин эмас, лекин тендерсиз, конкурс савдоларисиз битим тузиш ҳуқуқига эга воситачи компаниялардан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиб олиш мумкин? Демак гап ўртамчиларда экан-да. Демак, импорт мумкинмас, ўртага тиқиштирилган ва тиқиштирилаётган воситачилардан сотиб олиш мумкин. Миллиардлаб фарқ айнан ўша "тайинланган" воситачиларда қолиши учун. Агар ўша давлат корхоналари учун импорт қилиниши тақиқланган 500дан ортиқ товарлар рўйхатига қарасангиз, Ўзбекистонда умуман ишлаб чиқарилмайдиган ёки ишлаб чиқарилсаям бозордаги улуши жуда паст бўлган товарларга кўзингиз тушади. Нега, мақсад нима, деб қичқиргингиз келади! Мотор мойи қаерда ишлаб чиқарилади? Маҳаллий мотор мойининг бозордаги қанча улуши бор? Ҳукумат аъзолари 100 минг долларлик қимматбаҳо машиналарига қандай мой қуймоқдалар? Акрил қаерда ишлаб чиқарилади? Маҳаллий акрилнинг бозордаги улуши қандай? МДФ-чи? Қоғоз-чи? Кимёвий таҳлил лабораторияларини қайси маҳаллий ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаради? Лифтларни-чи? Диск, флешка ишлаб чиқарувчилар борми Ўзбекистонда? Шу рўйхат пайдо бўлганда, солган айюҳанносларимга жавобан бир ақлли арбоб фикр айтганди: "Эй Отабек, ҳамма нарсага етган ақлинг шу ерга келганида оқсайдур. Бу рўйхат аслида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳимояси учун эмас, ҳатто сен ёмон кўрадиган "артель" учун ҳам эмас. Аслида бутун давлат импорти тепадагиларнинг фирмалари орқали ўтиши учун бу ишлар". Эски замонда терминал-у, пластик карталар-ни биттагина фирма олиб келарди. 5 баробар нарх қўйиб банкларга сотарди. Ҳозир бу схема битта терминал ёки пластик карталар билан эмас, 500дан ортиқ товарлар билан юз бермоқда. Агар ўтган замондан фарқлимиз, кўприклар ёқилган дейилаётган гаплар рост бўлса, бу рўйхат бекор қилиниши керак. Агар рўйхат бекор бўлмаса, демак ўтган замондан заррача фарқимиз йўқ, ҳатто бешбадтармиз, юзбадтармиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin