Юқоридаги таксистлар сонига оид боғланган постда фақат ва фақат Солиқ қўмитаси маълумотларидан фойдаланилган. Агар ҳурматли Қўмита келтирилган саналардаги рақамларда рўйхатдан ўтгани фалонча, фаолият юритаётгани фустонча дейилганида, худди шу йўсиндаги маълумотлар берилган бўларди. Буям майли, таксичилар сони барибир, ишлаётганлар сони бўйича ҳам камайган бўлиб чиқипти-ку. Нони туя бўлаётган такс
Bakiroo
OAVМана шуни айтдигам, етади, деган эски қараш йўқолмаган афсуски. Ахборотга интервью берган ҳурматли Умид Мамадаминовга кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 млн тоннадан ошган. Бундан ташқари, хусусий тадбиркорлар яна 600−700 минг тонна маҳсулот импорт қилмоқда. Энергетика вазирининг биринчи ўринбосарининг қайд этишича, шу ҳисобдан нефть маҳсулотларига бўлган
Шу кунларда ишлаб чиқариш, офис бинолари томига ва бошқа майдонларига қуёш панеллари ўрнатган тадбиркорлар яна жиддий ташвишга тушиб қолишган (ўзбек тадбиркорининг тийиқсиз амалдорлар келтираётган ташвишларсиз куни йўқ ўзи, бири тугамай, иккинчиси бошланади). Гап шундаки, лойиҳага кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифи
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалги аризаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан кейин бир ҳафта ўтиб-ўтмай, 2024 йил 26 декабрда bakiroo телеграм каналида эълон қилинган бир неча серияли постларга (1, 2, 3, 4) нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний тартибда чора кўришни сўраб Тошкент шаҳар ИИББга шикоят қилган экан. Мазкур ҳолат бўйича орадан қарийб 14 ой ўтиб, 2026 йил 23 янва
Кеча ўқитувчилардан бири ёзиб қолди: "1 январдан педагог ходимларга давлат хизматлари учун 50 % чегирма берилади дейилган эди, лекин бу ҳақда ҳеч қандай маълумот ва янгиликлар берилмади, нега педагог ходимларга эътибор фақат тилда қолиб кетаверади?". Ўқитувчилар кунидан олдин эълон қилинган ва Давлат раҳбарининг табригида саналган имтиёзлар бўйича қарор расман эълон қилинмаганига 2,5 ой аввал ҳам
Малайзиянинг "Pro Events and Marketing Sdn Bhd" компанияси Ўзбекистонда электроскутерлар ишлаб чиқармоқчи. Бошқа нормал макон ва замонда бундан қувонса арзийди. Лекин афсуски, бугунги Ўзбекистон реалликлари учун бу жудаям хавотирли ва ҳатто қўрқинчли хабар. Ўзбекистонликлар нимадир ишлаб чиқаришнинг локаллаштиришга уринишлардан юракларини олдириб қўйишган, чунки унинг ортидан бозорни бир қўлли қи
Роппа-роса бир йил аввал, Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги барча «заправка»ларда Аи-80 бензинига 8 минг сўмлик юқори нарх чегарасини белгилаш режаси билан бўлишганди. Шунингдек, 92 маркали бензин ишлаб чиқариш ва импортини кўпайтириш орқали нархини 9 500 сўмгача пасайтириш ва уни истеъмолчилар учун имконли қилиш кўзда тутилганди. Амалда нима бўлди? Албатта, ғирт тескариси рўй берди. Ўтган 8 йи
"Аҳолини рўйхатга олиш" билан боғлиқ миллий сериалимизнинг аввалги қисмлари бу ерда. Агар муҳокамага қўйилган лойиҳа тасдиқланса, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 15 июлидан 21 августига қадар аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши мумкин. Аҳолини рўйхатга олиш жараёни Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган планшет қурилмалари ёрдамида ўтказилиши кўзда тутилган. Жараённи осонла
Эртага ютубда янги, Диалог лойиҳаси ишга тушади. Унгача bakiroo ютуб каналига аъзо бўлиб туринг. https://youtube.com/@thebakiroo?si=VdukXdwRTQ6D3uSp
Сизнинг бугунги постингизда қўйилган саволларга ўтган йилиёқ, бу бўйича илк марта тармоқларда савол кўтарилганидаёқ жавоб берилган. Ўзтрансгаз АЖ ва Webmedia Information МЧЖ ўртасида гўёки Davletov.uz ва bakiroo каналларида пиар материаллар жойлаштириш билан боғлиқ сиз бошқатдан кўтараётган масалада яна қайтариш мумкин: Ўзтрансгаз АЖ билан боғлиқ биронта пиар ё реклама ҳуқуқидаги материал bakiroo
Мен сизларга яна бир марта давлат назоратидаги компанияларнинг маҳаллий IPO'си доирасида акция сотиб олишдек телба ишлардан узоқроқ бўлишга ва соғлом ақл билан иш тутишга чақираман. Миллий чайқовчи UzAuto Motors мисолида буни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. IPO доирасида 1 трлн.сўм маблағ йиғмоқчи бўлган монополист 57 млрд.сўмдан камроқ буюртма қабул қила олди холос. Ҳаттоки маъмурий ва ихтиёрий-маж
Аҳлат оқизиладиган канализация тармоқларида Ўзтрансгаз АЖ ва Webmedia Information МЧЖ ўртасида гўёки Davletov.uz ва bakiroo каналларида пиар материаллар жойлаштириш билан боғлиқ шартнома сканнусҳаси айлантирилмоқда. Биринчидан, Ўзтрансгаз АЖ билан боғлиқ биронта пиар ё реклама ҳуқуқидаги материал bakiroo телеграм каналида жойлаштирилмаган, бу бўйича канал маъмурияти билан тузилган биронта битим м
Фақат коррупционерлар ютқазади Энергетика вазирлиги Намангандаги қуёш станцияси бўйича тендер якунларига тезкор муносабат билдириб, 4, 828 центлик таклифни қиммат деб ҳисоблашини ва натижалар қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Бунинг учун раҳмат. Агар кеча эълон қилинган тендер натижалари эълон қилинмаганида ва аввалги худди шундай лойиҳалар бўйича таклиф нархларини билмаганимизда, бу рўй берга
Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонга келган хорижлик билан суҳбатлашиб қолдик. Гап орасида "Сизлар катта Миллатсизлар, Сизлар билан ановулар ҳисоблашишлари керак" деб қолди. Одатда чет эллик меҳмонларнинг овқатларингиз мазали, мамлакатингиз чиройли, деган умумий ва навбатчи лутфларига қулоғимиз ўрганиб қолган. Катта Миллат ва ҳисоблашиш масаласидаги гап эса лутф эмас, бор ҳақиқат. Фақат биз ўзимиз бунг
"Ёмон репутация туфайли салоҳиятли инвесторлар савдоларда иштирок этиш ва Ўзбекистонга пул киритиш фикридан қайтиб қолишлари мумкин, бу дегани рақобат бўлмайди ва давлат объектлари паст нархларда "ўзимизникиларга" сотилади", — деб ёзмоқда Шуҳрат Латипов. Қизиқ тарафи Шуҳрат таърифлаган воқелик тарихимизда, яқин ўтмишимизда бўлиб ўтган. Ва бу жараён — хусусийлаштириш жараёнини обрўсизлантириш ва п
ГКЧПнинг мағлубияти аниқ бўлган 1991 йил 21 август тонгида СССРнинг қулашига энди ҳеч ким ва ҳеч нима тўсқинлик қила олмаслигини метрополияда ҳам, иттифоқдош дейилган колонияларда ҳам жуда яхши тушунишарди. Ўзи тарихдан қаралса, колонияларнинг эркинлиги метрополиядаги эврилишлар, бошбошдоқлик, ҳокимият алмашинуви каби ҳодисалар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Колониянинг марказга қарши бош кўтариш
Тармоқларда U-23 Ўзбекистон-Саудия Арабистони финал ўйинига билет масаласи Конституция муҳокамасини ортда қолдириб кетди. Тармоқлардаги шовқин қоидаси доим шундай ишлайди, уни пасайтиришга уриниш шарт эмас, бир шовқинни бошқа янада баландроқ шовқин босиб кетиши мумкин холос. Билет масаласига қайтсак. Асосий норозилик адашмасам, билет қимматлиги ва олиб сотарлар билан боғлиқ. Твиттерда Беҳзод Ҳоши
Агар расмий статистикамиз тўғри бўлса, ўзбекистонликларнинг бир кунлик иш ҳақиси ўртача 500 млрд.сўм бўлади. Шунча миқдордаги маблағ, эҳтимолки, умумхалқ ҳашари муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилади. Гарчи Хушнудбек бу фақат сизнинг розилигингиз билан амалга оширилишини эслатаётган бўлса-да, одатда иш берувчи кўпинча ходимлардан сўраб ўтирмайди, чунки акс ҳолда иш беру
Ҳукуматнинг 2022 йил 9 мартдаги 02-02/01-3021 сонли баённомасига кўра (нусхаси бор), 2017-2021 йилларда оилавий тадбиркорлик учун ажратилган, лекин қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан сўндириш бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш вазифаси белгиланган. Кейинчалик ундирилган кредитларга нисбатан регресс ҳуқуқини қўллаш ҳақида гап-сўз йўқ. Янги давр
Мартда нима бўлади? Февралда уй-жой нархлари ўсишда давом этгани ва хусусан иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1,7%га ошгани айтилмоқда. Шу жумладан Тошкентда нархларнинг 1,6%га юқорилагани кузатилган. Март ойида юз бераётган воқеликларнинг уй-жой бозорига таъсирини бирдан баҳолаш жуда қийин. Якуний таъсирни кўриш учун вақт керак бўлади. Лекин аниқки, нархлаш ва ҳисоб-китоблардаги долларлашув ўрни