19K98Telegramda ochish
Февралда уй-жой ва автомобиль бозорида юқори фаоллик кузатилди. Мартда нима бўлади? Февралда уй-жой нархлари ўсишда давом этгани ва хусусан иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1,7%га ошгани айтилмоқда. Шу жумладан Тошкентда нархларнинг 1,6%га юқорилагани кузатилган. Март ойида юз бераётган воқеликларнинг уй-жой бозорига таъсирини бирдан баҳолаш жуда қийин. Якуний таъсирни кўриш учун вақт керак бўлади. Лекин аниқки, нархлаш ва ҳисоб-китоблардаги долларлашув ўрни ортади. Шунинг учун кўчмас мулкнинг доллар ҳисобидаги қийматини бироз пасайиши ёки ўзгармаслигини кутиш мумкин. Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари фоизининг қимматлашуви битимлар сонини кескин камайтиради. 2-6 ойлик истиқболда, агар конфликт ниҳояланмаса, сўмдаги нархларда ҳам ортга қайтиш ёки турғунлик шаклланиши ҳақида фикр юритиш мумкин. Автомобиль бозоридаги жараёнлар февралда жуда қизғин кечган, айниқса автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг бекор қилиниши иккиламчи бозордаги битимлар сонини бирдан оширган (аввал ишончнома билан юрганлар олди-сотди битимларини амалга оширганлар). Ўзавтомоторс контрактацияни тиклагани ҳисобига март ойида бир муддат бирламчи бозорда автомобиль олди-сотдиси битимлари ошишда давом этиши мумкин, лекин қисқа вақт ичида бу жараён ҳам сустлашади. Иккиламчи бозор ортга қайтиши айниқса сезиларли юз бериши мумкин. Нархда ҳам, битимлар сонида ҳам. Бунда автокредитлар ставкалари кўтарилишининг алоҳида ўрни борлигини эсдан чиқармаслик лозим. Кўп такрорлаганимиздек, автомобиль кризис вақтида мурожаат қилинадиган восита эмас. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin