Июлда эскроу ҳисобварақлари орқали 16 035 та кўчмас мулк ва 18 306 дона автотранспорт воситалари сотилган. Июнга нисбатан кўчмас мулк савдоси бироз ўсган, лекин автотранспорт воситалари савдоси яна қисқарган. Ўтган йилнинг июлига нисбатан эса кўчмас мулк савдоси жуда пастлигича қолмоқда. Маълумот учун, 2025 йил июлда уй-жой олди-сотди шартномалари сони 26 мингтадан ошган эди. Бунданда оғирроқ ваз
review.uz
HavolalarИюнь ойида эскроу ҳисобварақлари орқали жами 15 416 та кўчмас мулк ва 19 241 та транспорт воситалари сотилган. Бу сотувлар кескин қуйига инган апрель (1, 2) ва май ойларига нисбатан ўсиш бошланганини кўрсатади. Айни пайтда ўтган йилнинг июнь ойи билан солиштирганда сотувлар сони жуда пастлигича қолмоқда. 2025 йилнинг июнида 21 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатдан ўтказилган, иккиламч
Май ойида эскроу ҳисобварақлар орқали жами 12 439та уй-жой олди-сотди битимлари амалга оширилган (апрелда 12 79та). Солиштириш учун 2025 йил май ойида уй-жой олди-сотди шартномалари сони 22 минг атрофида бўлган. Эскроу ҳисобварақлари орқали (банк ва нотариус орқали) сотилган автомобиллар сони ҳам апрелдаги 18 960 донадан майда 16 584 донагача қисқарган. Эскроу орқали уй-жой олди-сотдиси битимлари
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, апрель ойида иккиламчи бозорда 43,7 минг дона автомобиль сотилган (бу мартдагидан 3,8 минг минг, ўтган йил апрелдагидан 8,3 минг дона кам). Марказ иккиламчи бозорда сотилган автомобилларнинг қўшимча характеристикасига ойдинлик киритмаган. Сал аввалроқ, Марказий банк апрель ойида эскроу ҳисобварақлари орқали (банк ва нотариус орқали) қарийб 19,7
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази апрель ойи ҳисоботи ва аввалги ойлар ҳисоботлари солиштиришса, апрелда пойтахт Тошкентда ижара бирданига 3,4% қимматлаган ва ўртача ҳар квадрат метр 9,2 долларга етган. Март ойида ижаранинг 2,7%га, февралда 2,3%га қимматлашуви қайд этилганди (расмий статистика ижара қимматлашувини бунча сезмаяпти). Баҳор ойларида ижаранинг сезиларли қимматлашуви Тошкент
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, апрелда уй-жой бўйича 23,3 мингта битим расмийлаштирилган (мартдагидан деярли 2 карра камроқ). Марказ бунда эскроу ҳисобварақлар бўйича расмийлаштирилган ва бошқа қайд этилган битимларни ажратиб кўсатмаган. Марказий банк маълумотларига кўра, апрелда атига 13,6 мингта уй-жой олди-сотдиси битимлари амалга оширилган (ёки жараёнда). Маълумот учун, э
Эскроу ҳисобварақлари орқали (банк ва нотариус орқали) сотилган автомобиллар сони апрелда каррасига қисқарган ва 19 660 донани ташкил этган. Солиштириш учун, март ойида иккиламчи бозорда (нотариус орқали) 47,5 минг автомобиль сотилган эди. 2025 йил апрелда эса иккиламчи бозорда 52,0 минг автомобиль сотилган. Кўчмас мулк олди-сотдисида бўлгани сингари эскроу ҳисобварақлар орқали битимларда ҳам нар
Эскроу ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоблар бошланган апрель ойида жами 13,6 мингта уй-жой олди-сотдиси битимлари амалга оширилган (ёки жараёнда). Бу 2025 йил апрелга нисбатан 10,4 мингтага кам, 2026 йил март ойидагига нисбатан эса 30 мингтага кам. Эскроу ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоблар ҳали бошланмаган март ойида мутлақ рекорд — 43,6 мингта олди-сотди битимлари расмийлаштирилганди. Бошқача
Март ойида автомобиллар савдоси бўйича ҳам атипик ўсиш қайд этилган. Ой давомида 78 минг автомобиль сотилган бўлса, шунинг 47,5 минги иккиламчи бозорга тўғри келган (+23%). Худди кўчмас мулк савдоси сингари 1 апрелдан кейин автомобиллар савдоси ҳам нақдсиз ва эскроу ҳисобварақлар орқали ўтиши истиқболи кўплаб харидорларни шоширган бўлиши керак. Энг катта ўсиш пойтахтда юз берган. Тошкент шаҳрида
Март ойида республика бўйича уй-жой олди-сотди битимлари сони 43,6 мингтани ташкил қилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, бу февраль ойига нисбатан 47 фоизга, ўтган йилнинг март ойига нисбатаган эса 2,15 карра кўп. Айтиш керакки, бу битимлар бўйича кузатувлар бошлангандан буён қайд этилган янги рекорд ҳам. Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича аввалги рекорд Тошкент шаҳрида прописк
Қайсики банк ёки банклар кўчмас мулк ва автомобиль сотувлари сегментидаги харидор ва сотувчиларни ўзига арзон, жозибали ва тезкор хизматлар билан қамраб ололса, бир сўз билан айтганда, самарали маркетинг билан иш ташкил этса, улоқ ўшанда бўлади. Гап фақат эскроу ҳисобварақларга хизмат кўрсатиш комиссияларидан даромадлар ҳақида эмас, бу доимий оқим туфайли шаклланадиган маблағлар қолдиғи ҳам деган
Юқори иқтисодий ўсиш ортидан Қирғизистонда уй-жойнинг қимматлашиши тезлашган. Ақчабор ҳисоботига кўра, пойтахт Бишкекда уй-жой нархи 35%га, иккинчи йирик шаҳар Ўшда эса 19%гача қимматлаган. 2025 йил август ҳолатига Бишкекда 1 кв.м.уй-жой нархи ўртача 105,9 минг сомга ёки 1 210 долларга етган. Солиштириш учун, Тошкентда 2025 йил августда 1 кв.м метр уй иккиламчи бозорда 1 084 долларни ташкил этган
2024 йил июнда пойтахтда бошланган нарх пасайиши тенденцияси секинлашган бўлсада, тўхтагани йўқ. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, июнь якунлари билан Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи кв.м. учун 1 075 долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг июнида пойтахтда 1 кв.м. уй-жой ўртача 1 142 долларни, 2025 йил бошига эса 1 097 долларни ташкил этган. Ўтган йилн
Марказ ҳисобларига кўра, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январь ҳолатига квартира нархи 11,2 йиллик тўланадиган ижара ҳақига тенг бўлган. 2022 йил январига солиштирганда уй-жой нархлари ижара нархларига нисбатан тезроқ ўсганлиги туфайли ушбу нисбат катталашиб (3,65 йилга кўпайган) келган. Бошқача айтганда, мазкур даврда квартира сотиб олишдан кўра ижарада туриш афзаллиги ортган. Нарх-ижара нисбати
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йил якунлари бўйича Уй-жой бозори таҳлилини тақдим этган. Марказ ҳисобларига кўра, охирги 3 йилда Ўзбекистонликларнинг уй-жой харид қобилияти (price-to-income ratio) яхшиланган. Марказ таҳлилларига кўра, даромадлар уй-жой нархларидан тезроқ ўсмоқда. 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишга ўртача “9,9 йиллик даромад” керак бўлади.
Ҳукумат ўзи белгилаган қоида бўйича минимал истеъмол харажатлари миқдори инфляция даражасидан келиб чиқиб, 20 январга қадар эълон қилиниши керак эди. Бугун 3 февраль. Камбағаллик даражаси пасайтирилгани ҳақидаги чиройли маълумотлар эълон қилинди. Лекин минимал истеъмол харажатлари миқдори яна ўз вақтида оширилмай қолди (камбағаллик даражаси ва камбағаллар сонини аллақачон қадрсизланиб бўлган эски
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази автотранспорт воситалари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44%га қисқарганини қайд этмоқда. Иккиламчи бозорда йиллик қисқариш икки бараварга етган. Лекин бу билан иккиламчи автомобиль савдоси қисқараяпти, деган алдамчи хулоса қилиш керакмас. Чунки де-факто сотилаётган автомашиналарнинг ҳар иккитасидан бири "бош ишончнома" ёки халқ тилида айтган
Бюджетномага кўра, 2024 йилги Давлат бюджети харажатлари қайта кўриб чиқилиб, харажатлар тасдиқланган бюджетга нисбатан ошиши кутилмоқда. Очиқланган маълумотларга кўра, Консолидацияланган бюджет харажатлари тасдиқланганига нисбатан 7,2 трлн.сўмга ошиши мумкин, даромадлар эса 2,7 трлн.сўмга. Бюджет мундарижасида таркибий ўзгаришлар Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари билан боғлиқ бўлади
2025 йилда ЯИМ ҳажми 1 629 765 млрд.сўмга ёки доллар эквивалентида 123 001 млн.долларга етиши мақсад қилинган. Бу ва бошқа ҳисоб-китобларда АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача йиллик қиймати 13 250 сўмдан киритилган (2026 йил учун 13 725 сўм, 2027 йил учун 14 150 сўм). Дарвоқе, 2023 йил учун норасмий ва яширин иқтисодиёт қўшилиб қайта баҳоланган ЯИМ ҳажми (101 572 млн.доллар) кўрсатилган, 2022
Ўтган йилнинг сентябрь ойига солиштирганда уй-жой савдоси билан боғлиқ битимлар сони 9%га қисқарган (цикл орқага қайта бошлаган ўзи ўтган йилнинг сентябрида паст база қайд этилган эди). Кўчмас мулк бозорининг асосий маркази бўлган Тошкентда иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар 1 фоизга пасайган. 1 кв.метр уй-жойнинг ўртача нархи 1 117 долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг сентябрида бу кўрсаткич ў