19K56Telegramda ochish
Уй-жой олди-сотдиси битимлари сони кескин қисқарган, нархлар пасайган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, апрелда уй-жой бўйича 23,3 мингта битим расмийлаштирилган (мартдагидан деярли 2 карра камроқ). Марказ бунда эскроу ҳисобварақлар бўйича расмийлаштирилган ва бошқа қайд этилган битимларни ажратиб кўсатмаган. Марказий банк маълумотларига кўра, апрелда атига 13,6 мингта уй-жой олди-сотдиси битимлари амалга оширилган (ёки жараёнда). Маълумот учун, эскроу тизими уй-жой қурилишига инвестиция киритиш шартномалари асосида расмийлаштириладиган олди-сотди шартномаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Яъни Марказ ва Марказий банк маълумотлари ўртасидаги фарқ айни шу механизм, шунингдек, ҳадя, мерос каби бошқа пулсиз битимларга ҳам оид бўлиши мумкин. Иккиламчи бозорда Республика бўйича нархлар пасайган (йиллик ўсиш мартдаги 10,0%дан 8,5%гача тушган). Лекин пойтахт Тошкентда нархлар ой давомида 2,3%га қимматлаган (йиллик ҳисобда 6,1%).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin