Апрелда уй-жой битимлари кескин қисқарган
Эскроу ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоблар бошланган апрель ойида жами 13,6 мингта уй-жой олди-сотдиси битимлари амалга оширилган (ёки жараёнда). Бу 2025 йил апрелга нисбатан 10,4 мингтага кам, 2026 йил март ойидагига нисбатан эса 30 мингтага кам.
Эскроу ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоблар ҳали бошланмаган март ойида мутлақ рекорд — 43,6 мингта олди-сотди битимлари расмийлаштирилганди.
Бошқача айтганда, уй-жой сотувларида томонлар режаланган битимларини март ойида ўтказиб олишга улгуришган ва апрель бошлангач, кўпчилик янги механизмда битимга киришишга шошилаётгани йўқ. Турли кузатувларга кўра, иштирокчилар жараённи сиртдан ўрганишмоқда ва синовдан ўтказишмоқда (нархларни қандай кўрсатиш, ўзаро кафолатлар ва оқибатлар мисолида), ҳисоб-китобларнинг нақд сўм ёки долларлашган қисми йўқ бўлмаган ва давом этмоқда.