19K53Telegramda ochish
1 апрелгача улгуриш пойгаси: кўчмас мулк битимлари март ойида рекорд даражада ўсган Март ойида республика бўйича уй-жой олди-сотди битимлари сони 43,6 мингтани ташкил қилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, бу февраль ойига нисбатан 47 фоизга, ўтган йилнинг март ойига нисбатаган эса 2,15 карра кўп. Айтиш керакки, бу битимлар бўйича кузатувлар бошлангандан буён қайд этилган янги рекорд ҳам. Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича аввалги рекорд Тошкент шаҳрида прописка очилган 2020 йил июнь ойига тўғри келганди. Март ойидаги рекорд битимларни олди-сотди шартномалари 1 апрелдан нақдсиз шаклга ва эскроу ҳисобварақлар орқали амалга ошириши механизмига кўчгани билан боғлаш мумкин. Кўпчилик янги қоидалар ишга тушгунча улгуриб қолишга ва битимларни тезроқ амалга оширишга ҳаракат қилишган. Бошқача айтганда, ўзи апрелдаги рўй бериши керак бўлган битимлар мартга кўчган. Буни апрель ойининг илк кунларида кўчмас мулк олди-сотдиси кескин сустлашганидан ҳам кўрса бўлади. Март ойида шунингдек, Республика бўйича иккиламчи бозорда (+0,4%) нархлар ошишда давом этган (йиллик ҳисобда +10%). Пойтахт Тошкентда ойлик ҳисобда нархлар иккиламчи бозорда 0,5%га кўтарилган, йиллик ҳисобда нархлар бирламчи бозорда 8,8%га, иккиламчи бозорда 5%га қимматлаган. Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида нархлар юқори даражада кўтарилмоқда. Тошкентда ижара нархлари ҳам кўтарилишни бошлаган. Февралга нисбатан ўсиш 2,7%ни, йиллик ўсиш эса 10,8%ни ташкил этган. Эҳтимол, ижара нархларининг мавсумга хос бўлмаган атипик ўсиши шимолдан мигрантлар келишининг ёки Яқин Шарқдан кўчишининг навбатдаги тўлқини фаоллашгани билан боғлиқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin