Тошкентда ижара яна сезиларли қимматлаган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази апрель ойи ҳисоботи ва аввалги ойлар ҳисоботлари солиштиришса, апрелда пойтахт Тошкентда ижара бирданига 3,4% қимматлаган ва ўртача ҳар квадрат метр 9,2 долларга етган. Март ойида ижаранинг 2,7%га, февралда 2,3%га қимматлашуви қайд этилганди (расмий статистика ижара қимматлашувини бунча сезмаяпти).
Баҳор ойларида ижаранинг сезиларли қимматлашуви Тошкент шаҳри учун атипик ҳодиса ҳисобланади (бу шимолдан ёки Яқин Шарқдан релокант ва мигрантлар ташрифи ошгани билан боғлиқ бўлиши мумкин).
Қизиқ тарафи, ижара чекка туманлар — Яшнобод, Бектемир, ўрта туманлар — Юнусобод ва Чилонзорда кескин қимматлаётган бўлса, бой туманлар Яккасарой ва Мирободда секин ўсаяпти, Шайхонтоҳурда эса ҳатто рамзий арзонлаган. Бу катталашиб кетган фарқнинг тўғирланиши ва ижарачиларнинг чекка туманларга кўчиши афзаллиги пайдо бўлаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.