22K155Telegramda ochish
Тошкентда иккиламчи бозорда уй-жой арзонлашишдан тўхтагани йўқ 2024 йил июнда пойтахтда бошланган нарх пасайиши тенденцияси секинлашган бўлсада, тўхтагани йўқ. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, июнь якунлари билан Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи кв.м. учун 1 075 долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг июнида пойтахтда 1 кв.м. уй-жой ўртача 1 142 долларни, 2025 йил бошига эса 1 097 долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг июнь ойидан пойтахтдаги иккиламчи уй-жой нархларида энг катта пасайиш Мирзо-Улуғбек (-7,6%), Яшнобод (-7,3%) ва Чилонзор (-6,9%) туманларида кузатилган. Пойтахтда ижара бозори ҳам димланишда давом этмоқда: Ўртача ижара нархи бир квадрат метр учун 8,1 долларни ташкил этган (ўтган йили шу даврда 8,3 доллар). Республика бўйича ойлик ҳисобда энг юқори нарх ўсиши Сирдарёда, йиллик ҳисобда эса Жиззахда кузатилган, лекин бу кўрсаткичлар ўта паст нарх базаси билан изоҳланади. Пойтахт ва мазкур вилоятлар, шунингдек, шимолдаги депрессив ҳудудлар билан нарх фарқи жуда юқори, 3 карра атрофида қолмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin