24K294Telegramda ochish
Тушаяптими? Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, 2024 йилнинг май ойида ўтган йилнинг майига нисбатан солиштирганда Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллик 15,2 фоизга пасайган. Йилнинг тегишли ойлари билан солиштирганда тўртинчи ой кетма кет битимлар сони камайиб бормоқда. Тошкент шаҳрида битимлар сонининг январда бошланган қисқариш тенденцияси бешинчи ой давом этмоқда. Вазият шундайки, бозорда сотувчиларнинг таклифлари кўпайиб, харидорларнинг жуда кенг танлови шаклланаётгани кузатилмоқда ва потенциал харидорлар битим тузишга шошилмаётгандек. Тошкент шаҳрида 1 кв.м. уй-жойнинг ўртача нархи 1 155 долларни ташкил этган. Бу йил бошига нисбатан (1 123 доллар) 2,8%, ўтган йилнинг майига нисбатан ( 1 040 доллар) 11,0% юқори. Тошкентда уй-жой ижара нархи бир квадрат метри учун 8,4 долларни ташкил этган. Ўртача уй-жой нархига нисбатан олганда, ижаранинг йиллик даромадлилиги 8,7%гача тушган (солиқларни чегирганда 7,7%). Бошқача айтганда пойтахтда уй-жойларнинг ижара контекстидаги инвестициявий жозибадорлиги банк омонатларидан яна ортда қолишни бошлаган (банклар валютада йиллик 9,0%гача омонатлар таклиф этишмоқда). Уй-жой эксплуатация харажатлари ва энергетика тарифлари кескин ошгани ҳисобига ижара рентабеллиги пасайишда давом этишини прогноз қилиш мумкин. Пойтахтдан ташқарида асосий жозибадор ҳудудлар ҳисобланган Самарқанд шаҳри ва Тошкент вилоятида нархлар орқага қайтишни бошлагани ҳам яна бир ишора.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin