Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, апрелда уй-жой бўйича 23,3 мингта битим расмийлаштирилган (мартдагидан деярли 2 карра камроқ). Марказ бунда эскроу ҳисобварақлар бўйича расмийлаштирилган ва бошқа қайд этилган битимларни ажратиб кўсатмаган. Марказий банк маълумотларига кўра, апрелда атига 13,6 мингта уй-жой олди-сотдиси битимлари амалга оширилган (ёки жараёнда). Маълумот учун, э
uy-joy narxlari
Иқтисодий кўрсаткичларКўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг бозор ва фундаментал нархлари орасидаги тафовут қисқарган. 2025 йил I ярим йиллигида фундаментал қиймат ва бозор нархи орасидаги тафовут 17 фоиздан 4 фоизгача пасайган (урушгача бўлган ҳолатга қайтилган). Уй-жойларнинг бозор нархи 2024 йилнинг мос даврига нисбатан миллий валютада 4,9 фоизга, хорижий валютада 6,2 фоизга камайган. Аҳолининг уй-жой харид қилиш қоби
2024 йилда кўчмас мулк нархи Ўзбекистон бўйича бирламчи бозорда сўмда 11,4%га, иккиламчи бозорда эса 6,7%га қимматлаган. Солиштириш учун 2023 йилда бирламчи бозордаги нархларнинг йиллик ўсиши сўмда 39,6%, иккиламчи бозорда эса 35,1%ни ташкил этган эди. Бошқача айтганда 2022 йилда бошланган ва 2023 йилда қизиб кетган нархларнинг кескин ўсиши мўътадиллашиб, секинлашган ва инфляция даражаси атрофида
Июль ойи давомида пойтахтда иккиламчи уй-жой нархларининг яна 1,4%лик арзонлашуви қайд этилган, бу июндаги 1,1%лик пасайиш тасодиф бўлмаганини кўрсатади. Ўртача олганда июль якунлари билан 1 кв.метр уй-жой нархи 1 142 доллардан 1 126 долларгача тушган (доллар курси июлда пасайгани ҳисобга олинса, нархлар сўм ҳисобида янада тезроқ тушган). Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, Учтепа
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, 2024 йилнинг май ойида ўтган йилнинг майига нисбатан солиштирганда Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллик 15,2 фоизга пасайган. Йилнинг тегишли ойлари билан солиштирганда тўртинчи ой кетма кет битимлар сони камайиб бормоқда. Тошкент шаҳрида битимлар сонининг январда бошланган қисқариш тенденцияси бешинчи ой давом этмоқда. Вазият шундайки, бо
Марказий банкнинг кўчмас мулк бозоридаги вазиятга қўйган ташхисидан: Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида уй-жой нархлари ортиқча баҳоланиши сақланиб қолмоқда. Йиллар давомида юқори суръатларда ўсиб бораётган уй-жойларнинг бозор қиймати ушбу активларга бўлган талабни янада оширмоқда. Юқори талаб шароитида таклиф ҳажмининг сезиларли ортда қолиши уй-жой нархларининг фундаментал омилларга, хусусан аҳоли
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, Иккиламчи бозорда Уй-жой нархлари март ойида доллардаги индексда атига 0,5%га ўсган (январда 1,6%, февралда 0,8%). Тошкентдаги нархлар ўсиши янаям камтарроқ, 0,2%ни ташкил этган холос. Самарқанд, Фарғона, Андижон, Қарши ва Жиззах шаҳарларида доллардаги индексда пасайиш кузатилган. Мазкур ҳолат март ойида доллар курсининг тезроқ ошган
Марказий банк 2023 йил якунларига кўра Кўчмас мулк бозори шарҳини тақдим этмоқда. Регулятор таҳлилларига кўра, иккиламчи бозорда нархларнинг йиллик ўсиши суръати энг юқори даражага, сўмда 38%га, долларда эса 25,4%га октябрь ойида чиққан. Шундан кейин йиллик ўсиш кўрсаткичи пасайишни бошлаган. 2023 йил якунларига кўра, сўмдаги ўсиш 35,1%ни, доллардаги ўсиш 23,0%ни ташкил этган. Яна бир жуда қизиқ
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти навбатдаги ўрганиш ва таҳлиллари натижалариrа кўра, кўчмас мулк ва ипотека бозори бўйича ҳисоботини тақдим этмоқда. Ҳисоботда Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари тренди ва динамикасига оид айрим хулосалар жуда қизиқ. Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари учун ҳисобланган «пуфак индекси» нархлар пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда. Пойтах
Марказий банк 2023 йил 2- чораги якунлари бўйича кўчмас мулк бозори шарҳини тақдим этмоқда. Кўчмас мулк бозорида юз бераётган қатор эътиборли тенденцияларни кўриш мумкин. Қишдаги секинлашишдан кейин иккинчи чоракда кўчмас мулк олди-сотди битимлар яна юқори суръатда ўса бошлаган. Бутун Ўзбекистон бўйича кўчмас мулк нархларининг йиллик ўсиши апрелдан бошлаб яна тезлашган ва бирламчи бозорда 21,0%н
Апрель ойида Қозоғистон уй-жой бозорида бирламчи бозордаги нархлар 0,6%га, иккиламчи бозордаги нархлар эса 1,5%га пасайган. Ижара тўловлари ўртача 0,5%га арзонлашган. Эътиборлиси, бирламчи бозордаги нархларнинг пасайиши илк марта, иккиламчи бозордаги нархларнинг тушиши иккинчи ой кетма кет юз бермоқда. Йиллик ҳисобда уй жой нархларининг ўсиши инфляция кўрсаткичларидан яққол ортда қолишни бошлаган
Bank va Mijoz канали келаси йилда инобатга олиниши лозим бўлган айрим ишоралар билан бўлишишни сўради. Албатта, ҳисобга олингки, булар ҳеч қандай прогноз эмас. Асосий масала шундаки, 2023 йилда оддий аҳоли ҳам, ҳукумат ва ҳокимиятга алоқадор бўлмаган бизнес ҳам ўзбек чиновникларидан бирон бир яхши қарор ва енгиллик кутмасликлари керак, яъни маъмурчилик фақат ёмонлашади деб ҳисоблаб режалар тузган
Апрель ойида уй-жой олди-сотди битимлари сони ҳам, нархлар ҳам ўсишда давом этган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, иккиламчи бозорда нархлар мартга нисбатан 2,1%га ўсган. Тошкент шаҳрида уй-жой нархларининг ўсиши янада тезлашган ва 5,1%ни ташкил этган. Пойтахтда 1 кв.м учун иккиламчи бозорда ўртача 782 доллар сўралмоқда. Айтиш жоизки, сўмнинг долларга нисбатан муста
2022 йил 1-чораги давомида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 10%га қимматлашган. Энг юқори ўсиш суръати март ойига тўғри келган. Бу Марказий банк уй-жой нархлари мониторингини йўлга қўйгандан буён энг юқори ўсиш рақамларидир. Ҳозир очиқ манбаларда тарихий маълумотлар мавжуд эмас, лекин бундай юқори суръатлардаги ўсиш 2002-2004 йилларда кузатилган эди. Регулятор нархлар ўсишини миллий валюта курси
Аввалроқ Марказий банк аналитикаси, кейинроқ эса хусусий агентлик ҳисоб-китоблари уй-жой нархлари ўсиши суръати тезлашганини кўрсатганди. Уй-жой нархларида ўсиши тезлашганини расмий статистика маълумотлари ҳам тасдиқламоқда. Унга кўра, 2021 йилнинг 4- чорагида бирламчи бозорда уй-жой нархлари 6,2%га, иккиламчи бозорда 7,3%га қимматлаган. Бунда бир хонали хонадонлар янада юқори суръатда қимматлага
2021 йилнинг 4- чорагида Ўзбекистон бўйича, хусусан Тошкент шаҳрида уй-жой нархининг ўсиши тезлашган. Марказий банк аналитикасига кўра, йилнинг охирги уч ойида уй-жой нархлари Республика бўйича 5,1%га, Тошкент шаҳри бўйича эса 4,2%га ўсган. Айрим ҳудудларда уй-жой нархининг чораклик ўсиши 2 хонали даражагача етган. Бухоро вилоятида 14,5%, Андижон ва Сирдарё вилоятларида 12,1%, Самарқанд вилоятида
Марказий банк кўчмас мулк бозори бўйича ўтказган мониторинг ва таҳлилларига кўра, 3- чоракда иккиламчи бозорда Республика бўйича нархлар 2,3%га ошган. Ўтган чоракда бу кўрсаткич 5,7%ни ташкил этганда. Ўтган чоракда битта вилоятида нархлар пасайгани қайд этилган бўлса, бу сафар 6 та ҳуддудда нархлар пасайиши кузатилган . Энг катта бозор ва сон жиҳатдан кўп битимлар амалга ошириладиган Тошкент шаҳр
1 АҚШ доллари 385 тенге. Тошкент, Самарқанд, Андижондаги янги турар-жойлар нархлари билан солиштиринг. Авваллари ҳам кўп бора таъкидлаганимиздек, ўрта ва узоқ истиқболда уй-жой нархлари прописка режими ёки аҳоли турли қатламларини уй-жой сотиб олиш жараёнида антиконституциявий тоифалаш механизмидан кўра кўпроқ даромадлар динамикаси ва мамлакатнинг эртанги кунига ишончга боғлиқ https://t.me/tengen