Уй-жой нархлари ўсиш суръатлари даромадга нисбатан секинлашмоқда
Кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг бозор ва фундаментал нархлари орасидаги тафовут қисқарган. 2025 йил I ярим йиллигида
фундаментал қиймат ва бозор нархи орасидаги тафовут 17 фоиздан 4 фоизгача пасайган (урушгача бўлган ҳолатга қайтилган).
Уй-жойларнинг бозор нархи 2024 йилнинг мос даврига нисбатан миллий валютада 4,9 фоизга, хорижий валютада 6,2 фоизга камайган.
Аҳолининг уй-жой харид қилиш қобилияти пасайишдан тўхтаган. Аҳолининг уй-жой харид қилиш қобилияти индекси 121 фоизгача кўтарилган. Уй-жой нархлари аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМга нисбатан пасаймоқда. Уй-жой нархларининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган номинал ЯИМга нисбати 22 фоизни ташкил этган (минус 4 фоиз банд).
Уй-жой нархлари ўсиш суръатлари даромадга нисбатан секинлашмоқда. 2025 йил I ярим йиллиги якуни бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг йиллик ўсиш суръати уй-жой нархларининг йиллик ўсиш суръатига нисбатан 22 фоиз бандга юқорироқ бўлиб, 17 фоизда шаклланган.
Ўзбекистоннинг демографик ўсиш суръатларида кузатилаётган пасайиш динамикаси келгусида кўчмас мулк бозорида талабни пасайтириши мумкин.
2025 йил бошида 157,3 мингта уй-хўжаликлари шахсий уй-жойга эга бўлмаган.
2025 йил I ярим йиллигида имзоланган олди-сотди шартномаларнинг 18 фоизи ипотека кредити асосида харид қилинган. Ушбу даврда аҳолига 31,6 мингта ипотека кредитлари ажратилган.
Молиявий барқарорлик шарҳи.