Aksa Enerji Самарқанд электр тармоқларини бошқаради
Халқаро молия корпорацияси кўмагида Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш 2024 йил августда қабул қилинган ДХШ лойиҳалари дастурига киритилган эди.
Бугунги тадбирда мазкур лойиҳа бўйича тендер ғолиби деб Aksa Enerji топилгани эълон қилинган. Тендерга таклифлар ўтган йили маълум қилинган, лекин унинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари ҳақида маълумот берилмаган эди.
Aksa Enerji Ўзбекистонда ДХШ шартлари асосида учта (Тошкент, Бухоро ва Қашқадарёда) газ-поршенли электр станцияларини қурган.
ДХШ дастурига кўра, барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш кўзда тутилган. Самарқанд биринчиси бўлди. Энди навбат бўйича Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги электр тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича тендер эълон қилиниши керак (лекин ҳали бу ҳақда очиқ маълумотлар йўқ).
- https://www.lex.uz/uz/docs/7089556#7091201lex.uz
- https://t.me/minecofinuz/13460@minecofinuz
- https://www.imv.uz/announcements/category/elonlar/samarqand-viloyati-elektr-tarmoqlarini-modernizatsiya-qilish-va-xususiy-sektor-boshqaruviga-berish-loyihasi-boyicha-dastlabki-malakalash-bosqichiga-taklifimv.uz