Андижон халқаро аэропортида 2026 йилнинг февралида қурилиши бошланган янги йўловчи терминалини йил охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг қиймати 335 миллиард сўм. Лекин бу лойиҳанинг тахминий қиймати бўлиб, қурилиш ва лойиҳа ишлари параллел олиб борилаётгани, шунингдек, айрим технология ва ускуналар хориждан олиб келинаётгани сабабли якуний хаража
Davlat-xususiy sheriklik
Сиёсат воситалариИжтимоий ҳимоя кўпчиликнинг тасаввурида давлатнинг вазифаси сифатида қаралади. Лекин бугунги кунда бу соҳа хусусий сектор учун ҳам янги имкониятлар майдонига айланиб боряпти. Айни пайтда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказиляпти. Унда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, соҳадаги мавжуд муаммолар, тадбиркорларга тақ
Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказига кўра (чиновниклар тилида ЦОДД), янги дейилган бекатлар фақат тўртта қозиқ ва томдан иборат металл конструкциялар эмасмиш. Янги бекатлар 200 доллар эмас, 20 000 доллар туришига далил ўлароқ, 24 соат ишлайдиган видеокузатув камералари, фавқулодда ҳолатларда 112 хизматига боғланиш имконини берувчи SOS тугмаси, автобусларнинг келиш вақтини кўрсатувчи LED экранлар
Халқаро молия корпорацияси кўмагида Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш 2024 йил августда қабул қилинган ДХШ лойиҳалари дастурига киритилган эди. Бугунги тадбирда мазкур лойиҳа бўйича тендер ғолиби деб Aksa Enerji топилгани эълон қилинган. Тендерга таклифлар ўтган йили маълум қилинган, лекин унинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари
Яқинда Yandex Uzbekistan компанияси Ўзбекистон Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази билан лойиҳа ҳақида эълон қилди. Энди фойдаланувчилар тез ёрдам бригадаси уларга қараб ҳаракатланаётганини хариталарда кўришлари мумкин. Бу жуда қулай бўлишига қарамай, савол туғилади: Ўзбекистон фуқароларининг бундай нозик шахсий маълумотларини хорижий компанияга бериш қанчалик тўғри? Аслида, энди бу компания
Курбанов Чилонзордан тортиб Мирзо Улуғбек туманигача квартал ва маҳаллалар ўртасида қолиб кетган охирги бўш майдонларда ҳам сароймонанд "Маҳалла марказлари" қурила бошланганига эътибор қаратмоқда. 5, 6, 7 қаватли маҳалла марказлари аслида маҳаллалар учун эмаслиги, нари борса маҳалла учун бу биноларнинг ертўласидан ёки томидан жой тегишини ҳамма билади: Ер майдонларини ажратган амалдорлар ҳам, ер
Менимча, биз жаҳон тажрибаси дея, қаёққадир, яна кимларнингдир тор манфаатига ишлайдиган тескари тарафга қайрилиб кетишни бошлаяпмиз. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар беришича, ДХШ асосида 4P12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш.– Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб
ибди. IT тадбиркор Аскар Исмаиловнинг маълум қилишича, бу сервис Ўзбекистондаги юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Бу хизматнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у компанияларнинг эгаларидан тортиб, устав капитали, даромад, фойда, тўланган солиқлар в
Бухорода соатига 1200 йўловчига хизмат кўрсатувчи қиймати 226 млн.доллар деб айтилаётган аэропорт қурилади. Аэропортнинг давлат хусусий шерикчилик шартларида қурилиши эълон қилинган. Тарғибот каналларида кўрсатилган қиёфаларга қараганда хусусий шерик ким бўлиши аллақачон аниқ. Эҳтимоли юқорики, Бухоро аэропортини қуриш бўйича хусусий шерик ҳам Самарқанд аэропортини қуриб эгаллаган субъектларга бо
Хушнудбек мактабларни иситиш бўйича жалб қилинган "тадбиркорлар"нинг кўмир ўғриларига айланиши ортидан уларга қарши тергов ва маҳкама жараёнлари таълим муассасалари иситишда муаммога айланиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Бир қарашда тўғри, лекин ўша хусусий шерикларни танлаган ҳокимларнинг жавобгарлиги қаёқда қолади? Ахир ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича хусусий
Кўп эзгу ғоялар, бу трамвай лойиҳаси бўладими ё тендерлар ўтказишми, агар пировардида бюджет ва давлат маблағларини рақобатчиларсиз ё муқобил таклифларсиз ўзлаштиришни кўзда тутса, реализация бўйича энг муҳим ҳалқалар атайин тушириб қолдирилса, обрўсизланаверади. Тошкент бу борада тенги йўқ чемпион. Шаҳарни унинг асл эгаси одамларга қайтаришда пуллик парковларнинг ўрни жуда юқори. Пулли парковкал
Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан Юнусобод тумани Осиё кўчасида 6 гектар ер майдонида жойлашган Астрономия парки ўрнида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Замонавий гул боғи ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бунинг учун пойтахтда деярли кузатилмайдиган иш - гул боғини ташкил этиш бўйича очиқ танлов ҳам ўтказишмоқчи (қатнашиб кўринглар!). Бундан 5 йил аввал бу ҳудудда Астрономия ва аэронавти
Лекин сиз хавотир олманг, янги даврда қабул қилинган ва ишламаётган юзлаб қарор ва фармонлар каби бу режалар ҳам ҳозирча амалга ошадиган эмас. Бугун эрталаб "эвакуаторлар" сотиб олиниши билан боғлиқ Тошкент шаҳар кенгашининг қарорига кўзим тушиб, ҳаёлимга келгани шу бўлди: балки улар йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш учун шундай йўл тутаётгандир?! Чунки февралдаги қарорга кўра пойтахт
Кечаги суҳбатда статистика бўйича апрель-июнь ойлари давомида электр генерацияси ўтган йилнинг апрель-июнь ойларига нисбатан камайгани ҳақидаги саволга Шерзод Ходжаев электр ишлаб чиқариш камаймагани, ўсишда давом этаётганини қайд этди. Вазирлик маълумотига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида 36 773,5 млн.кВт соат электр ишлаб чиқарилган (ўтган йили шу даврда 34 988,2 млн.кВт соат). Статистика қўми
Руслар нима ясашни бошлашидан қатъий назар, якунда конвейердан танк чиқади, деган латифа юради. Шу латифани Ўзбекистонга қиёсласак, кейинги, янги дейилаётган даврда нимага қўл урсак, якунда кўраётганимиз монополия ёки шунга ўхшаш аждарҳо нимарса ҳосил бўлмоқда. Давлат-хусусий шериклик принципларида бошланган ишлар ҳам шу жумладан. Бутун дунёда давлат-хусусий шериклиги рақобатга зиён етказмаган, б
Депутат Ғаниев Ер кодексига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ўн кун аввал биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Эсингизда бўлса, бу бўйича қатор хавотирларимизни билдиргандик. Онгли ва онгсиз равишда яратилган лазейкалар тугатилишига умид қилиб қолгандик. Ўқиш давомида халқ сайлаган кам сонли депутатлар лойиҳа бўйича жуда жиддий сав
Самарқанд халқаро аэропортини таъмирлаш ва қайта қуришга 238 млрд.сўм давлат маблағлари сарфланади. Кейин аэропортнинг бошқарув ҳуқуқи "Air Marakanda" МЧЖга давлат-хусусий шерикчилик шартларида топширилади. "Air Marakanda" МЧЖ, очиқ маълумотларга кўра, роппа роса 1 йил аввал, 2020 йил 9 апрелда ташкил этилган. Ягона таъсисчиси Кипрда рўйхатдан ўтган Drupola Holding Limited. Устав фонди 400 млн.сў