
Ижтимоий ҳимоя соҳасида тадбиркорлик: қандай муаммолар бор?
Ижтимоий ҳимоя кўпчиликнинг тасаввурида давлатнинг вазифаси сифатида қаралади. Лекин бугунги кунда бу соҳа хусусий сектор учун ҳам янги имкониятлар майдонига айланиб боряпти.
Айни пайтда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказиляпти. Унда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, соҳадаги мавжуд муаммолар, тадбиркорларга тақдим этилаётган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилиняпти.
Маълумотларга кўра, ҳозирда ижтимоий ҳимоянинг 13 та хизмати давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйилган бўлиб, бу жараёнга 250 дан ортиқ тадбиркор жалб қилинган. Натижада кундузги парвариш, эрта аралашув, психо-ижтимоий реабилитация, «Фаол ҳаётга қадам» каби хизматлар қамрови кенгайиб, аҳоли учун янада сифатли хизматлар яратиляпти.
Ижтимоий хизматлар энди нафақат ижтимоий сиёсат, балки инвестиция, хусусий ташаббус ва барқарор бизнес моделлари ривожланаётган иқтисодий йўналишлардан бирига айланиб бораётгани ҳам ривожланишдан дарак.
Жонли эфирни кўриш
- https://t.me/uzchamber/23566@uzchamber
- https://youtube.com/live/PEGeo7JNEP8?feature=shareyoutube.com