13K30Telegramda ochish
Хусусий таълим соҳасида тадбиркорлик: қандай муаммолар бор? Таълим бериш кўпчиликнинг тасаввурида фақат давлатнинг вазифаси сифатида қаралади. Лекин бугунги кунда бу соҳа хусусий сектор учун ҳам янги имкониятлар майдонига айланиб боряпти. Айни пайтда Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказиляпти. Унда хусусий таълимни кенгайтириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилиняпти. Маълумотларга кўра, ҳозирда юртимизда хусусий мактаблар сони 551 тага етди. Бу кўрсаткич бир йилда 21 фоизга (96 тага) кўпайган бўлиб, жараёнга юзлаб тадбиркорлар жалб қилинган. Ушбу фаоллик таълим хизматлари хусусий бизнес учун ҳам ривожланаётган йўналишга айланаётганини кўрсатмоқда. Жонли эфирни кўриш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin