19K45Telegramda ochish
Хусусий таълим соҳаси тадбиркорлари иштирокида учрашув бошланди Айни пайтда хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилган. Учрашувда хусусий таълим муассасалари раҳбарлари, тадбиркорлар ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммолар, қонуний ва молиявий тўсиқлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Бу каби очиқ мулоқотлар орқали соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган омиллар аниқланиб, ечимлар ишлаб чиқилиши кутилаяпти. Учрашув жонли эфир орқали узатилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin