тутилган. Бунда минтақада автомобиль ёнилғиси нархларининг ошиши асосий савдо ҳамкорларда ғалла ҳосилини йиғиб олиш харажатларини ошириши, шунингдек, Европада ғалла ҳосили камайиши бўйича хавотирларнинг кучайиши ҳисобга олинган. Ушбу сценарий доирасида ёнилғи
Neytral
PozitsiyaБиринчи муқобил сценарий 2026 йилнинг II чораги бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳида тартибга солинадиган нархларнинг ўзгариш кўлами, минтақадаги ёнилғи таклифи ва буғдой нархлари бўйича ноаниқликларни инобатга олган ҳолда, асосий сценарийга қўшимча равишда 2та муқобил сценарий доирасида инфляция прогнозлари шартли равишда баҳоланган. Биринчи муқобил сценарийга кўра, асосий етказиб берувчи мамлакатл
Тошкент жамоат транспортида йўл кира ҳақини ошириш таклифи нафақат иқтисодий, балки жиддий ижтимоий юкни юзага келтиради. ХДП расмий баёнот билан чиқиб, тарифларни белгилашда ташувчиларнинг зарарини ёпишдан аввал аҳолининг реал даромадлари ва оилавий харажатларини ҳисобга олишни талаб қилмоқда. Шунингдек, партия пойтахтда жорий этилиши кутилаётган School Bus (мактаб автобуслари) тизими ота-оналар
“Алоҳида акциядор билан боғлиқ ҳолат банкнинг кундалик операцион фаолияти ва молиявий барқарорлигини бевосита белгиламайди. Банк мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажариб, фаолиятининг узлуксизлигини таъминламоқда”.
Ўтаётган ҳафтада Тошкентда Давлат захира активларини бошқариш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди ва унда бир қатор муҳим фикр-мулоҳазалар янгради. Диверсификациялаш ҳақида: "Бизнинг ҳаракат йўналишимиз — янада диверсификация қилиш: активлар синфлари, валюталар ва контрагентлар бўйича. Ва биз бу қарорларни фақат ўз қарашларимизга таяниб қабул қилиш ниятида эмасмиз". Шоклар ҳақида: "Бундай суръатларда
Федерал захира тизими (ФЗТ) кечаги йиғилишида базавий ставкани 0,25 фоиз бандига 3,75-4,00%гача кўтарган. ФЗТ ўтган йил декабрдан буён ставкани ўзгартирмай келаётганди (охирги марта ставкани кўтариш қадами 2023 йил июлда юз берган). Қарорга сабаб бўлган асосий омил — геосиёсий ноаниқликлар (уруш) ва телба-тескари сиёсий қарорлар яратаётган инфляция. Қайд этилишича, ставкани кўтариш 2%лик мақсадли
иккиламчи инфляцион таъсирларни кучайтириши мумкин" Марказий банк бошқаруви 2026 йил 16 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган. "Нархлари йиллик 5 фоиздан юқори ошаётган товар ва хизматлар улушининг ортиши иқтисодиётда барқарор хусусиятга эга бўлган нарх босимлари ҳали ҳам сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда". "Жаҳон хомашё, озиқ-о
Пропан биржада сотилади, дегани бозорга ўтдик, дегани эмас. Аҳолига суюлтирилган газни давлат томонидан тартибга солинадиган чакана нархларда етказиб бериш билан боғлиқ нархлар тафовути ҳамда иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатлар LPG Trade МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бу билан боғлиқ харажатлар 2026 йил бюджетига қўшилади. 2027 йилдан пропанни субсидяилаш бюдж
Айни дамда Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида ҳисобот бермоқда. Жонли эфирни эркин ўзбек ёшлари ютубда ташкил этган Ochiq parlament'да кўринг.
Энди ресторанлар телефон, Telegram, ижтимоий тармоқлар ёки ўз иловасидан келган буюртмаларни Uzum Tezkor курьерлари орқали етказиши мумкин. Яъни буюртма олиш канали рестораннинг ўзида қолади, етказиб беришни эса ташқи хизмат бажаради. Мижоз буюртмасини ҳавола орқали кузатади, зарурат бўлса, қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилади. Таомлар термосумкаларда эшиккача етказилади. Ресторанлар учун х
📸 Айни дамда Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг янги таркибдаги илк йиғилиши ўтказилмоқда. Кенгашнинг янги таркиби Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 августдаги ПФ–175-сонли Фармони билан тасдиқланган. Янги таркиб 40 нафар аъзодан иборат бўлиб, ундан турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари, иқти
2027 йил 1 январдан аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга муҳтожлигини ўрганиш ҳамда Ижтимоий реестрга киритиш уларнинг молиявий ҳолатидан ташқари оила аъзоларидаги сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси, оиланинг кўп болали эканлиги каби мезонлар асосидаги кўп ўлчовли баҳолаш тизими орқали амалга оширилади. Кўп ўлчовли баҳолаш тизими доирасида оилаларнинг ижтимоий-иқтисод
Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш бўйича таклиф ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мутасаддилар вазиятни иқтисодий зарурат деб тушунтиришга уринишмоқда. Кўпчиликка 47 фоизлик ўсиш оғир ва саволли туюлиши табиий. Амалдаги 1 700 сўмлик тариф 2023 йил кузидан бери ўзгармаган. Қайд этилишича, шу вақт ичида тизим учун керак бўлган электр энергияси 900
Регуляторнинг қайд этишича, 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб ички валюта бозорида валюта алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари янада такомиллаштирилади. Эндиликда Марказий банкнинг расмий валюта алмашув курслари фақат валюта биржасидаги битимлар асосида эмас, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимларни ҳам инобатга олган ҳолда ҳисобланади. Хусусан, расмий курс бир
2026 йил 1 октябрга қадар давлат органлари бошқарув ходимларининг штат бирликларининг мақбуллаштириш бўйича фармон лойиҳаси тайёрланиши керак. Шунингдек, икки ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимликларининг амалдаги штат бирликлари сонини ҳудуддаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси Президент Администрациясига киритилиши зарур. Фискал стратегия хомчўтларига кўра,
Lolazor'нинг янги сонида давлат боғчаларига қабулни 2 ёшдан бошлашга яна қайтиш, ижтимоий дея эълон қилинган давлатда суюнчи пулини барчага тенг бериш, ҳоким ёрдамчилари институтидан воз кечиш, мактаб. боғча, касалхона, поликлиника, стадион ва боғларгача бўлган ижтимоий объектларга тегмаслик бўйича тадбиркорлар этикаси шаклланиши каби масалалар ҳақида гаплашдик.
Ҳали қурилиши тугалланмаган лойиҳалардан уй сотиб олаётганлар оддий харидор эмас, балки рискка шерик бўлаётган инвесторлардир. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тақдим этган маълумотлар бу борадаги муҳим жиҳатларни кўрсатиб беради. Биринчидан, рекламага ишониб пул тикмаслик, объект бошига бориб вазиятни кўриш шарт. Иккинчидан, шартномадаги тўлов графиги, муддатлар ва жарималар олдинда
Грузиянинг Bank of Georgia'нинг хўжайини — Lion Finance Group холдинги Ўзбекистондаги йирик, бўлгандаям банк бозорининг Топ-5талигига кирувчи бонкаларга қизиқаётгани кеча ўзбек ОАВларида роса муҳокама бўлди. Аввало, айтиш керакки, Bank of Georgia Ўзбекистонга бегона эмас, мазкур гигант молия институти мамлакатимизга кириб келиши учун яшил чироқлар 2,5 йил аввал ёқилган. Банкка нисбатан мамлакатим
Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказади. Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади. Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади. Энди Иқтисодиёт вазирлиги
Камбағаллик жамғармасидаги 240 миллиард сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 миллиард сўм ва учта “дафтар”даги 760 миллиард сўм маблағ туман штаблари ихтиёрига берилади. Энди туман штаби субсидия ёки фоизсиз ссуда бериш масаласини ҳам мустақил ҳал қилади. Тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун йил якунига қадар назарда тутилган 300 миллиард сўмлик қолдиғи ҳам штаблар орқали ажратилади.