Федерал захира ставкани 3 йил деганда яна кўтарди
Федерал захира тизими (ФЗТ) кечаги йиғилишида базавий ставкани 0,25 фоиз бандига 3,75-4,00%гача кўтарган. ФЗТ ўтган йил декабрдан буён ставкани ўзгартирмай келаётганди (охирги марта ставкани кўтариш қадами 2023 йил июлда юз берган).
Қарорга сабаб бўлган асосий омил — геосиёсий ноаниқликлар (уруш) ва телба-тескари сиёсий қарорлар яратаётган инфляция. Қайд этилишича, ставкани кўтариш 2%лик мақсадли кўрсаткичга тезроқ етишга ёрдам беради.
АҚШда август ойида ойлик инфляция 0,4%га тезлашган эди (июлда 0,1%). Бунда асосий босимни энергетик товарлар яратган. Энергия гуруҳи бўйича йиллик инфляция 16,3%, ойлик инфляция 2,1%ни ташкил этган.
Ставканинг оширилиши кутилган бўлгани учун фонд бозорларига жиддий таъсир кўрсатмади, шу билан бирга, доллар индекси 100дан кўтарилди (июлдан бери биринчи марта), 10 йиллик федерал қоғозларнинг ставкаси 5%дан пасайди. Олтин 4 300 доллардан пастлади, лекин айни дамда яна кўтарилишга уринмоқда, нефть котировкалари қисқа тушишдан кейин яна ошмоқда (105 доллар +).