ФЗТ ставкани яна кўтарди, доллар эса арзонлашди
Қўшма штатлар Федерал резерв тизими навбатдаги йиғилишида ҳам ставкани 0,25 фоиз бандига 4,75-5,00%гача кўтарди ва кейинги қадамларда ҳам қаттиқлаштириш сиёсати давом этишига айрим ишораларни берди.
ФЗТ қарори ноаниқликлар ортиб бораётган шароитда бозор иштирокчилари томонидан жиддий қабул қилинмади. Ғазначилик облигациялар даромадлилиги ва доллар индекси кўтарилиш ўрнига пасаймоқда. Нефть ва олтин нархи яна ўсишни бошлаган.