Қўшма штатлар Федерал резерв тизими навбатдаги йиғилишини 17-18 март кунлари ўтказиши ва ставкани 0,25% пасайтирилиши кутилаётганди.
Лекин бугун тўсатдан ФРТнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилиб, ставка бирданига 0,5%га, 1,00-1,25% коридоригача пасайтирилди.
Кутилганидан ортиқ тортиқдан индекслар, нефть котировкалари яна юқорилай бошлади, доллар бошқа асосий валюталарга нисбатан позициясини йўқотмоқда.