тутилган. Бунда минтақада автомобиль ёнилғиси нархларининг ошиши асосий савдо ҳамкорларда ғалла ҳосилини йиғиб олиш харажатларини ошириши, шунингдек, Европада ғалла ҳосили камайиши бўйича хавотирларнинг кучайиши ҳисобга олинган. Ушбу сценарий доирасида ёнилғи
Asosiy stavka
Сиёсат воситалариХалқ банки бизнес вакиллари учун мўлжалланган бир қатор кредит маҳсулотлари бўйича фоиз ставкаларини янгилаган. Тадбиркорлар учун кредит маблағларидан фойдаланиш шартлари ўзгармоқда. Янги шартлар асосида айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, асосий воситалар хариди ва факторинг хизматларидан фойдаланиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари пасайтирилган. Масалан
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қилган. Иқтисодий фаолликнинг жадаллашуви, юқори ялпи талаб ва ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар фонида инфляцияни 5 фоизлик таргет даражасига барқарор пасайтириш мақсадида қатъий пул-кредит шароитларини давом эттириш лозим деб топилган. Расмий релизда яна шунингдек, қуйидагилар қайд этилга
Марказий банк бошқаруви йиғилишида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдирилган. Регулятор баёнотида 2026 йил бошидан иқтисодиётда инфляцион жараёнларнинг муайян тезлашиши кузатилгани, базавий инфляция ўсувчи траекторияга ўта бошлагани, озиқ-овқатлар нархларидаги ўсиш инфляцион кутилмаларнинг юқори сақланиб қолишига хизмат қилаётгани таъкидланган. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар
Миркомил Холбоев инфляцияни пасайиш трендидан келиб чиқиб ёзмоқда: "Агар инфляция сўнгги ойлардаги каби суръатда пасайишда давом этса жорий йилда Марказий банк асосий ставкани пасайтириш фазасига ўтиши мумкин. Бунинг учун нисбатан мақбул шарт-шароитлар сақланиб қолиши ҳамда инфляцион кутилмалар секинлашишда давом этиши керак. Аммо ташқи шарт-шароитларнинг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда просиклик ф
Бу талаба дўстларингиз ва устозингиз билан нималарга қодир эканингизни кўрсатиш имконияти. Марказий банк олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда талабалар ўртасида CBU Challenge танловини эълон қилади. Танлов талабаларнинг макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаш ҳамда пул-кредит сиёсати соҳасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Танловнинг мақсадлари: талабаларнинг иқтисодиёт ва мол
Кеча оқшом АҚШ Федерал захира тизими ҳисоб ставкасини 0,25 фоиз бандига 3,75-4,00%гача пасайтириш ҳақида қарор қабул қилган. Ставка иккинчи марта кетма-кет туширилмоқда. Регулятор иқтисодий фаоллик секинроқ ошаётгани, инфляция ва ишсизлик ўсгани ҳолатларини эслаб ўтиб, иқтисодий истиқболлар бўйича ноаниқликлар юқори қолаётганин таъкидлаган. Қайд этиш лозимки, бюджет шатдауни туфайли Америкада қат
Фаол ялпи талаб шароитида ташқи таклиф омиллари билан боғлиқ нархларни оширувчи хатарлар ва хизматлар инфляцияси юқорилиги сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган. "Аҳоли реал даромадлари ошиши ва чакана кредитлаш фаоллиги харид қобилиятини қўллаб-қувватламоқда ва истеъмол талабин
2030 йилга келиб BBB+ инвестицион кредит рейтингига эришиш мақсад қилинган (Ҳозир BB+). 2028 йил охиригача 29 та йирик давлат корхонасини (UzAuto Motors, UMS, Ўзметкомбинат, Навоийазот, электр станциялари ва бошқалар) хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштиришнинг 2026−2030 йилларга мўлжалланган стратеги
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14% даражасида, ўзгаришсиз қолдирди. Бошқарув ўз қарорини инфляцион жараёнларнинг секинлашиши ва базавий инфляцияни пасаювчи траекториясида давом этишини таъминлаш мақсади билан асослаган. Регулятор жорий йил якунида инфляция даражаси 8,7 фоиз атрофида шаклланишини прогноз қилмоқда (аввалги прогноз 7-8 фоиз эди). Айни пайтда умумий инфляцияни барқарор пасай
Май ойи якунлари билан аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,5 фоиз бандига пасайиб, 13,7%ни ташкил этган, бизнеснинг кутилмалари эса 0,1 фоиз бандига ёмонлашиб, 12,9%га етган. Аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам ёқилғи ва энергетика нархининг қимматлашиши бўйича хавотирлари ошган. Лекин 6 ойдан буён аҳоли ва бизнеснинг бош хавотири коммунал хизматларнинг қимматлашиши бўлиб турипти. Ҳудудлар қирқимида аҳол
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандига кўтарган кунда омонатлар бозоридаги ўта фаол ва “маркетмейкер” бўлган икки онлайн банк омонат маҳсулотлари бўйича ставкаларни 3 фоиз бандига туширилиши ҳақида эълон қилмоқда. Онлайн банклар билан бир қаторда қатор анъанавий банклар ҳам ҳеч бир эълонсиз қиммат омонатларини таклиф рўйхатидан олиб ташлашган. Ўзбекистонда банклар бир вақтда ва синхрон ра
Марказий банк бошқаруви инфляцион босимларнинг юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши фонида пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишга қарор қилди. Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Февраль ойи якуни бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари бирданига 0,9 фоиз бандига ёмонлашиб, 15,3%ни ташкил этган. Бу аномал қиш дейилган 2023 йил февралидан буён қайд этилган энг ёмон кўрсаткич. Бизнеснинг кутилмалари ҳам 0,9 фоиз бандига ёмонлашиб, 13,8%дан иборат бўлган. Ҳудудлар орасида энг ёмон кутилмалар аҳоли наздида ҳам, бизнес кўзқарашида ҳам пойтахт Тошкентда қайд этилган. Мос равишда
Бир ойлик танаффусдан кейин кредит ва депозитлар ставкалари яна эълон қилина бошлаган. Февраль якунлари билан миллий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 0,1 фоиз бандига пасайиб, 23,2%ни ташкил этган. Чакана кредитлар ставкаси 24,1%, корпоратив кредитларники эса 22,5%дан иборат бўлган. Миллий валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,2%гача тушган (-0,3%). Бун
Регулятор асосий ставканинг 13,5 фоиз, ўзгаришсиз даражада сақлаб қолиш ҳақида қарорини иқтисодиётда юқори талаб ва нархларга оширувчи босимларнинг сақланиб қолаётганлиги фонида инфляция даражасининг прогнозга нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляцион кутилмаларнинг юқори шаклланаётганлиги билан изоҳлаган. Умумий инфляция прогноз коридорининг юқори чегараларида бўлиши кутилмоқда. Аҳолининг бирл
Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани бир фоиз бандига, 15,25%гача оширди. 2024 йил учун инфляция прогнози 8-9%гача, 2025 йил учун эса 6,5-8,5%гача кўтарилган. Регулятор инфляция хатари ортиб бораётгани, Россиядаги курс ўзгаришларининг босими, нефть нархи бўйича пасайиш прогнозларини қайд этган. Қозоқ тенгеси охирги ҳафталарда кучли босим остида қолмоқда. Сезиларли интервенцияларга қарамай, до
Бунданда юқорироқ ставка 22 йил аввал, 2002 йилда қайд этилган эди. 2,5 йил аввал Россиялик агрессорлар Украинага бостириб кирганида ҳам ставка 20%гача кўтарилган эди. Россия Марказий банки ўз қарорини инфляцион омиллар кучайиб бораётгани билан изоҳлаган ва ставка янада оширилиши мумкинлигига ишора берган. Гарчи инфляция билан боғлиқ хатарлар мавжудлиги тўғри бўлсада, регуляторнинг бу тушунтириши
Асосий ставкани пасайишиям, мажбурий захира ҳисобварақларидаги 3,0 трлн.сўмдан ортиқ маблағлар тижорат банкларига тўлиқ қайтарилишиям, самарасиз давлат банкларига берилаётган ресурсларнинг кўпайишиям кредит ва депозитларнинг бозор нархига таъсир кўрсата олгани йўқ. Чунки бюрократик йўл билан маъқулланадиган ва тақсимланадиган маъмурий кредитлаш улуши юқорилигича қолмоқда. Очиқ бозордаги талабни қ