Халқ банкида фоизларнинг ёзги пасайиши
Халқ банки бизнес вакиллари учун мўлжалланган бир қатор кредит маҳсулотлари бўйича фоиз ставкаларини янгилаган. Тадбиркорлар учун кредит маблағларидан фойдаланиш шартлари ўзгармоқда.
Янги шартлар асосида айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, асосий воситалар хариди ва факторинг хизматларидан фойдаланиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари пасайтирилган.
Масалан, мижоз хоҳлаган мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлган «Тезкор» кредит маҳсулоти бўйича ҳам шартлар қайта кўриб чиқилди. Энди тадбиркорлар ушбу кредитдан 12% ставкада фойдаланишлари мумкин. Кредитнинг энг юқори миқдори 1 млн АҚШ долларигача, муддати эса 60 ойгачани ташкил этади.
Банк маълумотига кўра, бу ўзгаришлар тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларга етиб бориш имкониятларини кенгайтириш ҳамда янги лойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Янгиланган шартлар билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
- https://t.me/xalqbankinfo/5480@xalqbankinfo
- https://xb.uz/post/foiz_stavkalari_pasaydixb.uz