17K57Telegramda ochish
Ипотека бозорида фоизлар пасайди. Эски кредитлар эса эски шартларда қолмоқда. Сўнгги йилларда ипотека бозорида сезиларли ўзгариш кузатилди. Тижорий ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари босқичма-босқич пасайиб, айрим банкларда аввал таклиф этилган юқори ставкалар эндиликда бозор шароитига мос келмай қолди. Натижада бир вақтлар юқори фоиз ставкаларида расмийлаштирилган ипотека кредитлари бўйича қарз олувчилар ҳануз эски шартлар асосида тўлов қилишда давом этмоқда. Шу фонда Халқ банки юқори фоизли ипотека кредитларини қайта молиялаштириш маҳсулотини жорий қилди. Таклифга кўра, бошқа банкда расмийлаштирилган ипотека кредити йиллик 21,5 фоиз ставкада қайта молиялаштирилиши мумкин. Кредит 180 ойгача муддатга, амалдаги ипотека кредити қолдиғи доирасида ажратилади. Максимал миқдор Тошкент шаҳри учун 1 млрд сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун эса 550 млн сўмгача этиб белгиланган. Ипотека бозорида янги кредитлар арзонлашаётган бир пайтда, аввалги йилларда юқори фоизда расмийлаштирилган кредитлар ҳам қайта молиялаштириш орқали янги бозор шароитларига мослашиб бормоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin