19K52Telegramda ochish
Ипотека бозори сезиларли фаоллашган, фоизлар пасаймоқда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 42 575 фуқарога 13,1 трлн.сўмлик ипотека кредити ажратилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ипотека олган фуқаролар сони 34,8%га (+10 986 нафар), ажратилган ипотека миқдори эса 39,4%га (+3,7 трлн.сўм) ошган. Битта ипотеканинг ўртача миқдори 307,7 млн.сўмгача ошган (ўтган йилнинг шу даврида 298,7 млн.сўм). Қўрқмай, ипотека олаётган аёллар улуши 46%гача етган (ўтган йили шу даврда 39%). Бозордаги энг фаол банк Халқ банки, энг кўп ипотека ажратилаётган ҳудуд эса Тошкент шаҳри бўлиб қолмоқда. Фоиз ставкалар яққол пасаймоқда. Давлат ипотекаси бўйича ставкалар 16,8%гача тушган (ўтган йили шу даврда 17,8%). Тижорий ипотека нархи янада тезроқ пастламоқда. Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ипотека ўртача ставкаси 20,6%, қайта молиялаш компанияси ҳисобидан ўртача ставка 21,6%гача пасайган. Ўтган йили тижорий ипотека ўртача ставкаси умумий ҳолда 23,8% эди. Ипотека кредитларини молиялаштириш манбалари (марказлашган, қайта молиялаш ва банклар ресурслари) бўйича маълумот бу сафар келтирилмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin