19K60Telegramda ochish
Кўп қаватли уйлардаги нотурар жой эгалари ҳам мажбурий бадал тўлаши шарт Айрим тадбиркорлар дўкон ёки кафесининг алоҳида кириш эшиги борлиги, лифт ёки подъезддан фойдаланмаслигини сабаб қилиб, мажбурий бадал тўламасликка ҳаракат қилади. Лекин қонунчиликда бу масалага аниқ ёндашув белгиланган. Агар умумий йиғилиш қарори мулкдорларнинг 51 фоизидан ортиғи томонидан маъқулланган бўлса, тасдиқланган баённома барча мулкдорлар, хусусан, нотурар жой эгалари учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунинг сабаби жуда тушунарли. Нотурар жойларга келувчилар ҳам ҳовли, муҳандислик тармоқлари ва бошқа умумий инфратузилмадан фойдаланади. Шунинг учун умумий мулкни сақлаш харажатлари ҳам барча мулкдорлар ўртасида тақсимланиши керак.

Arxivda shunga yaqin