Тошкентда ўртача маош 1 000 долларга етди, мактаб ўқитувчилариники эса 400 долларга етмади
2026 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик маош Ўзбекистон бўйича 7 091,1 минг сўмни ташкил этган. Расмий статистикага ишонилса. ўртача маошнинг ўсиши 18,4%гача тезлашган.
Энг юқори маош Тошкентда (12 013,9 минг сўм), энг паст маош эса ҳалиям Қашқадарёда 4 864,7 минг сўм.
Фаолият турлари бўйича энг юқори маош банк-молия соҳасида (19 100,2 минг сўм), энг пастмаош эса ҳалиям соғлиқни сақлашда (4 440,3 минг сўм).
Таълимдаги маошлар соғлиқни сақлашдан сал баланд бўлиб турипти. Хусусан, мактабдаги ўртача маошлар 4 669,4 минг сўмгача етган.
Ўртача иш ҳақи меҳнат бозоридаги реалликларни тўла-тўкис акс эттирмайди. Статқўм 2027 йилдан бошлаб босқичма-босқич равишда ҳисоблаш ва расмий статистика доирасида эълон қилиш амалиётини жорий этиш режалаштираётганини маълум қилган.