Ўтган ҳафта жанубий вилоятда туғилган дўстларимиздан бир ҳамқишлоқлари Қирғизистонга ишлаганини кетаётганини айтиб қолди. Водийда Қирғизистонга қўшни туманларда неча йиллардирки, Қирғизистонга ўтиб ишлаб келиш, айниқса баҳордан кузгача, одатий ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун бу янгиликдек кўринмади (узоқ шимолга бориб, ҳар куни ўзини хавф-хатарга қўйиб, сарсон ва саргардон бўлгандан, жозибали так
O'rtacha oylik maosh
Иқтисодий кўрсаткичлар2026 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик маош Ўзбекистон бўйича 7 091,1 минг сўмни ташкил этган. Расмий статистикага ишонилса. ўртача маошнинг ўсиши 18,4%гача тезлашган. Энг юқори маош Тошкентда (12 013,9 минг сўм), энг паст маош эса ҳалиям Қашқадарёда 4 864,7 минг сўм. Фаолият турлари бўйича энг юқори маош банк-молия соҳасида (19 100,2 минг сўм), энг пастмаош эса ҳалиям соғлиқни сақлашда (4 4
Ўтган йили давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун ҳам барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш бўйича имтиёз берилган эди. Имтиёзлар 2026 йил 1 январдан бошлаб амал қилиши белгиланганди. Тармоқда қайд этишларича, дўхтирлар учун берилган мазкур имтиёзлар амалда ижросиз қолмоқда. Ваъда қилинган имтиёзлари Ҳукумат қарори билан ч
2025 йил якунлари билан Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18,9%га ўсиб, 6 376,7 минг сўмга етган (ўртача тортилган курс билан 507 доллар). Энг юқори маош ҳалиям пойтахт Тошкентда (10 753,8 минг сўм), энг кам маош Қашқадарёда (4 476,7 минг сўм). Пойтахт ва Қашқадарё ўртасидаги фарқ ўсишдан деярли тўхтаган (2,39дан 2,40га кўтарилган). Энг юқори маош, гарчи ўсиш суръати секинлашганига қарамай, банк-молия
Аввалроқ Ўзбекистон 2025 йил 3- чорак якулари билан ўртача иш ҳақи 500 долларга етиши ҳақида ёзгандик. Расмий статистика бўйича, 2025 йил январь-сентябрь ойларида ўртача иш ҳақи 6 166,9 минг сўмга етган (+19,2%). Бу 1 октябрь ҳолатига расмий курс билан 511 доллар дегани. Ҳудудлар орасида энг юқори иш ҳақи доимгидек Тошкент шаҳрида — 10 379,6 млн.сўм. Энг кам маош — Қашқадарёда (4 270,8 минг сўм)
Ўзбекистонликлар йил охиригача ўртача 500 АҚШ долларидан маош олади, деб ваъда қилган эди президент Ислом Каримов 2010 йил 31 август куни Мустақиллик байрами тантаналари пайтида сўзлаган нутқида. Лекин 2010 йилдаям, 2011 йилдаям, эски эпоханинг жисмоний интиҳоси юз берган — 2016 йилдаям бу ваъда бажарилмаган. Ҳатто эркин конвертирланмайдиган ва бозор курсидан 2 каррагача фарқланадиган расмий кур
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,0 млн.сўмга яқинлашмоқда. Иш ҳақининг ўсиш суръати (17,2%) аввалги чоракка (18,0%) нисбатан ҳам, ўтган йилнинг шу даврига (17,4%) нисбатан ҳам секинлашмоқда. Ҳудудлар қирқимида энг юқори иш ҳақи ҳам (10,1 млн.сўм), энг юқори ўсиш суръати (18,8%) ҳам Тошкент шаҳрида. Энг паст маош Қашқадарёда (4,1 млн.сўм), Пойтахт ва Қашқадарёдаги маошлар фарқи 2,44 баробарга е
2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 17,4%га ошиб, 5 357,2 минг сўмга етган. Лекин мактаб ўқитувчисининг ўртача ойлиги икки баробар секинроқ, 9,7%га ошиб, 3 584,7 минг сўмни ташкил этган. Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8%ни ташкил этгани ҳисобга олинса, ўзбек ўқитувчиси нафақат нисобда, амалда ҳам камбағаллашган. 2024 йил якунларига кўра, ўқитувчининг ўртача ойлиги Ўзбекист
Октябрь бошига Таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 3 484,7 минг сўмни ташкил этган, хусусан, мактаблардаги ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 449,9 минг сўмдан иборат бўлган. Июль бошига Таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 3 499,0 минг сўм, мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлиги эса 3 484,7 минг сўм бўлган эди. Яъни охирги 3 ойда таълим ва шу жумладан, ўрта мактабларда ўртача маош миқдори бироз қисқарган. Яна
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,4%га ўсиб, 5 151,5 минг сўмга етган (бу ҳисобга кам маош оладиган қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектларидаги иш ҳақи кирмайди). Иш ҳақининг ўсиши секинлашишда давом этмоқда. Сирдарё вилоятидан бошқа барча ҳудудларда иш ҳақининг ўсиши секинлашган. Яққол кўзга ташланадиган жиҳат иш ҳақининг ҳудудлар ва соҳалар бўйича фарқларнинг
Ҳашар пули Маҳаллалар уюшмасига ўтадиган бўлгани ҳақидаги хабардан кейин ўзбекистонликларга ўша 1 кунлик иш ҳақи Ўзбекистон миқёсида қанча бўлиши мумкинлиги қизиқ бўлса керак. Албатта, бу ҳақда ҳеч қачон очиқ маълумот берилмаган, бундан буёғигаям берилмаса керак. Лекин расмий статистикамиз маълумотларига таяниб, чамалаб кўришимиз мумкин. Даромадлар статистикасига кўра, 2023 йилда аҳолининг умумий
2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик маош (қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнесни инобатга олмаганда) 4 551,4 минг сўмни ташкил этган. Барча юридик шахсларни инобатга олганда ўртача ойлик маош бу кўрсаткичдан камида 20%га камроқ. Ҳудудлар ўртасида энг кам маош Наманган вилоятида. Ўртача 3 310,5 минг сўм. Айтиш керакки, Наманган вилояти 5 йилдан бери Ўзбекистондаги маош энг кам бўлган ҳуд
Январь-сентябрь ойлари якуни бўйича ўртача иш ҳақи 3 721,8 минг сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилниинг шу даврига нисбатан 24,9% кўп демакдир. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда 3 013 874 нафар ходимнинг маълумотларидан фойдаланилган. Қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари ходимлари бу рўйхатга киритилмаган. Ҳудудлар орасида энг катта ўртача маош Тошкент шаҳрида — 5 964,1 минг сўм. Энг кам ўрт
Kommers.uz ва HeadHunter таҳлилларига кўра, 2022 йилда меҳнат ва ўқишни уйғунлаштирган ҳолда меҳнат бозорига кираётган талабалар сони 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайган. Ўзбекистонда талабаларнинг резюмелари бугунги кунда hh.uz сайтидаги барча абитуриент профилларининг 29 фоизини ташкил қилади. Ҳам ишлаб, ҳам ўқиш истагидагиларнинг орасида энг кўп исталган иш соҳаси сотувчи ва кассирлик бў
Даромадларга оид барча маълумотлар якунда солиққа элтади. Шунинг учун ишончлилик нуқтаи назаридан солиқ идораларининг ахборотига саҳиҳ манба ўлароқ қараш мумкин. Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача иш ҳақида 2,78 млн.сўмни ташкил этган. Ҳисобланган иш ҳақи Тошкентда энг юқори - ўртача 4,41 млн.сўм, Сирдарёда эса энг паст - ўртача 1,99 млн.с
Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2022 йил 1- чорак якунларига кўра 285 433 тенгега ёки 627 долларга етган. Ўтган бир йил давомида қардош мамлакатда ўртача маошлар номиналда 23,7%га ўсган. Маълумот учун, Ўзбекистонда худди шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи 3,4 млн.сўмни ёки 305 долларни ташкил этган. Бир йил давомида номинал ўсиш 19,1%дан иборат бўлган. Гап шундаки, аслида 3,4 млн.сўмлик ўртача ойли
Лекин аслида бундан анча кам 2021 йил якунларига кўра Республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 20 фоизга ўсиб, 3,2 млн.сўмга етгани очиқланди. Лекин амалда ўртача ойлик иш ҳақида бундан анча паст. Чунки бу сафар ҳам ойлик иш ҳақи жуда паст бўлган қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари бўйича кўрсаткичлар умумий статистикада акс этмаган. Масалан, 2020 йил яккунлари бўйича ўртача иш ҳақи 2 667,
Давлат статистика қўмитаси қўшимча изоҳлар тақдим этмоқда. Расмий инфляция ҳақида: "9,98 % дегани бу 10,0 % дегани эмас. Мазкур ҳолатда, арифметик қоидаларга кўра 9,95 % дан юқорисини ва 10,4 % дан пастини 10,0 % атрофида деб юритилади". Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш ҳақида: "Тўғри, ўртача ойлик иш ҳақи кичик корхоналар, микрофирмалар ва фермер хўжаликларини қўшган ҳолда ҳисобланганида нисбатан
Статқўмимиз унинг рақамларига ишониш лозимлигини таъкидлашдан чарчаётгани йўқ ва ҳатто мулоқотга чақирмоқда. Расмий статистикамиз айтмоқдаки, инфляция бўйича ўзгармас вазнлар Жаҳон Банки, Халқаро валюта жамғармаси ва МДҲ Статистика қўмитаси тавсиялари асосидаги қўлланилмоқда. Бўлиши мумкин. Истисно этмайман. Чунки статистикамиз шунақа бир ҳилқатки, қайси бир услуб рақамларни бўяб-бежаб, ошириб, ш
Бундан 11 йил муқаддам Раҳматли Ислом Каримов 2010 йил охирига бориб, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 500 долларга етиши ҳақида айтган эди. Афсуски, орадан шунча вақт ўтганига қарамай, ўртача иш ҳақини 500 долларга етказиш вазифасини уддалаш имкони бўлгани йўқ. Ҳатто 2017 йилгача фойдаланиб келинган эркин конвертацияси мавжуд бўлмаган расмий курс бўйича ҳам. Маълумот учун, 2021 йил 1 июль ҳолатига Ўз