16K33Telegramda ochish
500 долларлик ўртача иш ҳақига қачон етамиз? Бундан 11 йил муқаддам Раҳматли Ислом Каримов 2010 йил охирига бориб, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 500 долларга етиши ҳақида айтган эди. Афсуски, орадан шунча вақт ўтганига қарамай, ўртача иш ҳақини 500 долларга етказиш вазифасини уддалаш имкони бўлгани йўқ. Ҳатто 2017 йилгача фойдаланиб келинган эркин конвертацияси мавжуд бўлмаган расмий курс бўйича ҳам. Маълумот учун, 2021 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи расмий статистика бўйича 280 доллар атрофида. Иқтисодий ўсишнинг мундарижаси турлича кечиши мумкин. Лекин агар айтилаётгандек, ЯИМ 100 млрд.долларга етказилса, ўртача иш ҳақининг 500 долларгача етишининг моддий асоси пайдо бўлади. Демак, бунга кўп эмас, беш йилча қолди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin