15K26Telegramda ochish
ЯИМ қачон 100 млрд.долларга етади? Давлат раҳбари бугун Навоийдаги тадбирларда Ўзбекистон ЯИМ 100 млрд.долларга етказилишини таъкидлаган. Маълумот учун худди шу каби вазифа бундан 20 ой аввал, 2020 йил 22 январда Давлат раҳбарининг мурожаатида ҳам янграган эди: "Биз келгуси беш йил учун юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш, солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, саноат тармоқлари, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва коммунал соҳаларни ривожлантириш борасида катта марраларни белгилаб олдик. Жумладан, ялпи ички маҳсулотни қарийб 2 баробар ошириш ёки 58 миллиард доллардан 100 миллиард долларга етказиш зарур". Ҳозирда паритетсиз баҳоларда Ўзбекистон ЯИМи 60 млрд.доллар атрофида. Келгуси беш йилликда бу кўрсаткични 100 млрд.долларга етказиш учун иқтисодиётнинг йиллик ўсиши 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin