19K36Telegramda ochish
ЯИМ 2026 йилда 180 млрд.доллардан ошади Бугунги катта анжуманда Давлат раҳбари иқтисодиётимиз ҳажми бу йил 180 млрд.доллардан ошиши кутилаётгани ҳақида маълум қилган. Йил бошида қўйилган режаларда (Ўзбекистон халқига мурожаатнома) ЯИМ 167 млрд.долларга етказиш режа қилинаётгани эълон қилинганди. 3 ой аввал Халқаро валюта жамғармаси прогнозларида 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМ 178 млрд.доллардан ошиши мумкинлиги (жон бошига 4 582 доллар) қайд этилганди. Яна бир қизиқ ҳолат, 2026 йил бюджети муҳокама қилинган 2025 йил декабрда парламент каналида ЯИМ 180 млрд.долларга етишини кўрсатувчи рақамлар берилган ва кейин бу маълумотлар тузатилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin