
Жон бошига ЯИМ 2026 йилда 4 686 долларга етадими?
Қонунчилик палатаси бугунги ялпи йиғилиш ҳақида берган хабарида 2026 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 4 686 долларни ташкил этиши кўрсатилган. Агар аҳоли сони инобатга олинса, 2026 йилда Ўзбекистон ЯИМ 180 млрд.долларга етади дегани. Жонли эфир пайтида бу рақам янграмаганди. Эҳтимолки, бу қанақадир техник хато. Биринчи ўқишда қабул қилинган бюджет параметрларига кўра, 2026 йилда ЯИМ ҳажми 1 976 трлн.сўмга ёки тахминан 160 млрд.долларга етиши керак (жон бошига кўпи билан 4 150 доллар атрофида).
Маълумот учун, 2025 йилда ЯИМ 140 млрд.долларга, аҳоли жон бошига ЯИМ 3 700 долларга етиши кутилмоқда.
P.S. 4 026 доллар этиб ўзгартиришди.
- https://www.youtube.com/watch?v=6nbzdNTWRUAyoutube.com
- https://t.me/qonunchilikpalatasi/31988@qonunchilikpalatasi
- https://api.mf.uz/media/filestore/Qonun_loyihasi.pdfmf.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11327@the_bakiroo