Жон бошига ЯИМни 2021 йилда 1900 долларга етказиш мумкинми?
2020 йилда ЯИМ ҳажми, агар методлар ўзгариши сабабли қайта ҳисобланмаган бўлмаса, 580,2 трлн.сўмни ташкил этган. Йил бошига аҳоли сони ва расмий курс қўлланилса, жон бошига ЯИМ 1602 доллардан иборат бўлган.
ЯИМ реал ўсиши 5,1% прогноз қилинган 2021 йилда номинал ЯИМ ҳажмини 688,9 трлн.сўмга етказиш мўлжалланган. Лекин ЯИМ прогноз қилинганидан тезроқ ўсмоқда. Ярим йилликда 6,2%лик ўсиш қайд этилди. Йил якунлари бўйича реал 7%лик ўсиш қайд этилиши мумкин.
Агар йил охирига аҳоли сони 35,2 млнга етиши инобатга олинса ва расмий курс 10800 сўмдан ошмаса 722 трлн. сўм атрофида номинал ЯИМ ҳажмига етиш керак бўлади. Шунда жон бошига ЯИМ тарихимизда биринчи марта 1900 доллардан юқорироқ бўлиши мумкин.