31K143Telegramda ochish
ОТP Bank энг йирик банклардан бирини сотиб олади Баҳорда, Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Ўзбекистонга ташрифи вақтида ОТP Bank Ўзбекистон банкларидан бирининг хусусийлаштиришда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида айтилган эди. Мазкур режалар амалга ошмоқда. Бугун бўлиб ўтаётган форумда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров "Ипотека банк"нинг 75% акциялари ОТP Bank'ка сотилиши ҳақида эълон қилди. Битимнинг дастлабки қисми бугунни ўзида имзоланиши айтилмоқда. Сотилаётган пакетнинг баҳоси ҳали очиқланмаган. Маълумот учун, OTP Bank 1995 йилда хусусийлаштирилган венгер банкларидан энг йириги. Хусусийлаштиришдан аввал бизнинг Халқ банки сингари ўринга эга бўлган. Банкнинг хусусийлаштириши тарихи ва муваффақиятлари ҳақида китоблар ёзилган. Хусусийлаштирилгандан кейин шиддат билан ўсиб бораётган банк учун Венгрия торлик қилиб қолган ва банк ўз фаолиятини бутун шарқий Европа ва собиқ Совет ўлкалари томон кенгайтирган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin