Ўтаётган ҳафтада Тошкентда Давлат захира активларини бошқариш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди ва унда бир қатор муҳим фикр-мулоҳазалар янгради. Диверсификациялаш ҳақида: "Бизнинг ҳаракат йўналишимиз — янада диверсификация қилиш: активлар синфлари, валюталар ва контрагентлар бўйича. Ва биз бу қарорларни фақат ўз қарашларимизга таяниб қабул қилиш ниятида эмасмиз". Шоклар ҳақида: "Бундай суръатларда
gazeta.uz
HavolalarДавактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Газета билан хусусийлаштириш ҳақида гаплашдик. "Муваффақиятли хусусийлаштириш деганда мен битта объектни назарда тутмайман, бутун бошли тизим ўзгариши керак деб ҳисоблайман. Муваффақиятли хусусийлаштиришдан кейин сиёсий конъюнктура, сиёсий идеология бутунлай ўзгаради. Агарда хусусийлаштиришдан кейин сиз нафақат эркин бозор, эркин сиёсий плурализмга ҳам келган бўлсангиз, демак, муваффақиятли хусус
Тошкент вилояти аҳолисига хизмат кўрсатадиган Сергели Хонободида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ҳам сотувга чиқарилган активлар қаторига қўшиб юборилган. Бу ёқда жонсарак ватандошларимиз қизамиқ асоратидан азият чекаётган болалар учун алоҳида клиника сўраяпти. Бу тарафда эса 3 гектарлик бутун бошли тиббиёт марказлари сотилаяпти. Барака топгурлар, давлат тиббиёт марказларин
Биржа савдоларида охирги бир ойда (7 августдан 7 сентябргача) дизель ёқилғиси ўртача нархи 16 335,7 минг сўмдан 18 730,9 мингсўмгача, 14,7%гача кўтарилган. Ўтган 1 йилда эса дизель ўртача нархи оз эмас, кўп эмас, нақ 55%га қимматлаган. Тасаввур қилишингиз учун, роса 1 йил аввал дизель ёқилғиси тоннаси ўртача 12 065,2 минг сўмдан сотилган. Қип-қизил спекуляциялар марказига айланган биржа ўртача на
"Маҳаллийлаштирувчилар" деб аталувчи, танловсиз истеъмолчилар ва эҳтимолий рақобатчиларига қарши аждарҳо божлар киритиб олдиришган, ўзлари эса мисли кўрилмаган ва айни пайтда яширин солиқ ва бож имтиёзларига эга маиший техникадан автомобилгача (электромобиль) бўлган товарларнинг импортчилари даврон суришда давом этишмоқда. Яққол ва доимий мисол 2017 йилда Jizzakh Auto' бўлиб бошлаган Ўзавтосаноат
Бу каби аянчли техноавариялар, афсуски, биринчи марта юз бераётгани йўқ. Масалан, ўтган йили Фаробий кўчасидаги авариядан кейин қандай хулосалар қилинган, кимлар жазоланган, жароҳатланганлар ва мулкдорларга етказилган зарарлар қопланганми ё йўқ, ҳалигача билмаймиз. Монополист яна қуруқ баёнот билан қутулиб қолмаслиги лозим. Бу ишончли бошқарувчилар совураётган триллионларни ўзимизникилар ҳам худд
Эртага, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 440 минг сўмни ташкил этади. Ўзбекистонда давлат хизматлари, қатор солиқлар, йиғимлар, жарималар ва давлат божлари БҲМга боғланган. Мисол учун, ўзи бусиз ҳам жуда қиммат бўлган паспорт ва ID-карта учун тўловлар янада ошади (ўтган ҳафтада бу оғриқ ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳокама қилинган). Ўзи бусиз ҳам космик даражада қимм
Афсуски, газ билан боғлиқ парадоксал жараёнлар тўхтагани йўқ. Бир томонда газ қазиб олиш узлуксиз қисқариб, ҳатто аҳоли газ истеъмолини чеклаш режалари очиқчасига гапирила бошлаган, иккинчи томонда потиратиб газ экспорт қилиш ҳам тўхтамаган. Июль ойида Ўзбекистон 46,8 млн.долларлик газ экспорт қилган (йил бошидан бери 279,7 млн.доллар), бу июндагидан 1,5 карра кўп. Албатта, айтишлари мумкин, ёзда
Йўқ, асло. Бизнесга ва пировардида истеъмолчиларга юкланаётган харажатлар ахир уларнинг бутун бошли бизнес моделику. Шунинг учун 6 йилдан бери такрорланаётган ва бағрикенг Газета'да чоп этилган шаблонларни яна қайта ўқиб ҳам ўтирманг. Ёмони улар ҳозирги зараркунандалик кўлами билан чегараланмоқчи эмас. Бу кетишда тиллага, цементга, ёққа, дафтарга, керак бўлса, туалет қоғозигаям маркировка ёпиштир
Давлат солиқ тўловчилар ҳисобига пулли йўл қурмаслиги керак. Афсуски, бундай рационал мезонлар Конституцион процедураларга амал қилинмай қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда акс этгани йўқ. Давлат буюртмачи, давлат қурувчи, давлат молиялаштирувчи бўлган пулли йўлнинг оқибатларини кўриш учун кўп кетмади: Ўзбекистондаги биринчи пулли автомобиль йўли — Урганч — Хи
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида пулли синфлар очилишининг ҳуқуқий асосий бўйича расмий изоҳ беришган. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Дарёга маълум қилишича, мазкур амалиёт ҳуқуқий асосга эга: Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 908-сонли қарорида (хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган) ўз аксини топган. Қарорда шартнома асосида таъ
Ўзбекнефтгаз Gulf компанияси билан Ўзбекистон бўйлаб тахминан 100 миллион долларлик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш бўйича меморандум имзолагани ҳақида рапорт берилганига яқинда бир йил бўлади. Кейинроқ Gulf вице-президенти Крейг Крамер томонидан яқин икки йил ичида ғарб стандартларига жавоб берадиган камида 100 та замонавий ва қулай ёқилғи қуйиш шохобчасини ишга тушириш, бунинг учун 150
Шаҳар маъмурияти Чилонзордаги Онкология маркази ўрнида ташкил этиладиган Ёшлар шаҳарчасида бизнес-офислар ёки бошқа тижорат объектларини қуриш кўзда тутилмаган дея ахборот бермоқда. Бу ахборотни эртага Онкология маркази ўрни навбатдаги соққа-офисга айланиб кетмаслиги учун етарли асос, деса бўладими? Менимча, йўқ. Чунки, биринчидан, шаҳар маъмурияти, мазкур 4 йилдан бери турли важлар келтириб эгал
Андижон халқаро аэропортида 2026 йилнинг февралида қурилиши бошланган янги йўловчи терминалини йил охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг қиймати 335 миллиард сўм. Лекин бу лойиҳанинг тахминий қиймати бўлиб, қурилиш ва лойиҳа ишлари параллел олиб борилаётгани, шунингдек, айрим технология ва ускуналар хориждан олиб келинаётгани сабабли якуний хаража
VEON халқаро телекомҳолдинги 200 млн долларлик инвестиция битими бўйича Рақобатни ривожлантириш қўмитасининг хулосаси Тадбиркорлар кунигача берилади. Бу албатта яхши хабар. Шу каби битимларда регуляторнинг масъулияти ва айни пайтда мустақиллиги янаям барқарор бўлиши учун, назаримизда, Давлат раҳбари таклиф этган “сукут – розилик” тамойили тезроқ ишга тушиши керак бўлади. Сўровга 30 кун ўтдими, ж
Миграция агентлигининг маълумотига таяниб Марказий банкнинг маълум қилинишича, 40 га яқин давлатда тахминан 1,4 млн нафар фуқароларимиз меҳнат қилмоқда. Хусусан, Россияда – 834,2 минг нафар, Қозоғистонда – 84,4 минг нафар, Туркияда 72,1 минг нафар, Жанубий Кореяда – 46,4 минг нафар, Европа минтақаси давлатлари – 258 минг нафар, бошқа давлатларда – 97,7 минг нафар. Шу билан бирга, хорижий давлатла
Сенат Президент қароридан келиб чиқиб, кредит ва микроқарзлар рекламасида молиявий таваккалчиликлар ҳақида мажбурий огоҳлантиришларни қонунчиликка киритиш масаласини муҳокама қилган (2:01:00 дан кўриш мумкин). Ўтган куни Марказий банк ҳам тегишли ўзгартиришлар қонуности ҳужжатларига киритиш бўйича лойиҳани муҳокамага қўйганди. Қонун муҳокамаси пайтида таклиф этилаётган реклама чекловлари ошиб бор
Макаренко тўғри масалани кўтармоқда. Кўп қаватли маҳалла марказлари қуриш баҳонаси остидаги ер сотишлар ёппасига инвентаризация қилиниши, ёпиқ қарорлар очилиши, лозим бўлса, бу майдонлар яна захирага қайтарилиши, маҳалла учун бино зарурияти бўлсагина, аҳолининг мутлақ кўпчилик розилиги олинсагина, аукцион асосида қайтадан савдога қўйилиши керак. Газета судда ғолиб бўлган Оққўрғон маҳалласи мисоли
Кўпдан-кўп тилаклар ва табриклар орасида шу эътироф, айниқса, ёқди: “Gazeta`нинг ўзига хослиги одамлар манфаатларини диққат марказига қўя олишидадир”. Gazeta’миз ҳамиша бор бўлсин, ҳар доим одамлар тарафида бўлсин!