Маҳалла марказлари бўйича қарорлар тўлиқ қайта кўриб чиқилиши керак
Макаренко тўғри масалани кўтармоқда.
Кўп қаватли маҳалла марказлари қуриш баҳонаси остидаги ер сотишлар ёппасига инвентаризация қилиниши, ёпиқ қарорлар очилиши, лозим бўлса, бу майдонлар яна захирага қайтарилиши, маҳалла учун бино зарурияти бўлсагина, аҳолининг мутлақ кўпчилик розилиги олинсагина, аукцион асосида қайтадан савдога қўйилиши керак.
Газета судда ғолиб бўлган Оққўрғон маҳалласи мисолида маҳалла маркази қуриш ниқобидаги бу бузуқ тизим қандай мақсадларни кўзлаганини кўрсатиб берган.
Курбанов ҳам тўғри ёзаяпти, ҳокимият ўзи "ажратган" ерлар бўйича қарорларни ўзи бекор қилмайди. Лекин аҳоли судга бериши керак, агар Оққўрғондаги каби муаммо юзага келган бўлса. Иссиғида. Тепадаги кайфият шунга мутаносиб бўлиб турганида.
- https://t.me/makarenko_channel/9065@makarenko_channel
- https://t.me/the_bakiroo/9597@the_bakiroo
- https://www.gazeta.uz/uz/2026/08/12/court-victory/gazeta.uz
- https://t.me/kurbanoffnet/11066@kurbanoffnet