Газета билан хусусийлаштириш ҳақида гаплашдик. "Муваффақиятли хусусийлаштириш деганда мен битта объектни назарда тутмайман, бутун бошли тизим ўзгариши керак деб ҳисоблайман. Муваффақиятли хусусийлаштиришдан кейин сиёсий конъюнктура, сиёсий идеология бутунлай ўзгаради. Агарда хусусийлаштиришдан кейин сиз нафақат эркин бозор, эркин сиёсий плурализмга ҳам келган бўлсангиз, демак, муваффақиятли хусус
Gazeta.uz
OAVЙўқ, асло. Бизнесга ва пировардида истеъмолчиларга юкланаётган харажатлар ахир уларнинг бутун бошли бизнес моделику. Шунинг учун 6 йилдан бери такрорланаётган ва бағрикенг Газета'да чоп этилган шаблонларни яна қайта ўқиб ҳам ўтирманг. Ёмони улар ҳозирги зараркунандалик кўлами билан чегараланмоқчи эмас. Бу кетишда тиллага, цементга, ёққа, дафтарга, керак бўлса, туалет қоғозигаям маркировка ёпиштир
Давлат солиқ тўловчилар ҳисобига пулли йўл қурмаслиги керак. Афсуски, бундай рационал мезонлар Конституцион процедураларга амал қилинмай қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда акс этгани йўқ. Давлат буюртмачи, давлат қурувчи, давлат молиялаштирувчи бўлган пулли йўлнинг оқибатларини кўриш учун кўп кетмади: Ўзбекистондаги биринчи пулли автомобиль йўли — Урганч — Хи
Макаренко тўғри масалани кўтармоқда. Кўп қаватли маҳалла марказлари қуриш баҳонаси остидаги ер сотишлар ёппасига инвентаризация қилиниши, ёпиқ қарорлар очилиши, лозим бўлса, бу майдонлар яна захирага қайтарилиши, маҳалла учун бино зарурияти бўлсагина, аҳолининг мутлақ кўпчилик розилиги олинсагина, аукцион асосида қайтадан савдога қўйилиши керак. Газета судда ғолиб бўлган Оққўрғон маҳалласи мисоли
Кўпдан-кўп тилаклар ва табриклар орасида шу эътироф, айниқса, ёқди: “Gazeta`нинг ўзига хослиги одамлар манфаатларини диққат марказига қўя олишидадир”. Gazeta’миз ҳамиша бор бўлсин, ҳар доим одамлар тарафида бўлсин!
Газета колонкаси: "...Россия Украинага кенг кўламли босқин бошлаганди. Бу ҳозирги урушнинг бошланғич нуқтаси эди. Украина ўзини ҳимоя қилмоқда ва Россия ҳудудига зарбалар бермоқда. Ҳарбий нуқтаи назардан бунда ҳеч қандай ҳайратланарли нарса йўқ: ҳужумга учраган давлат душманнинг ҳарбий салоҳиятини у жойлашган жойда йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳар қандай ҳарбий мантиқнинг инсоний баҳоси бор.
Пойтахт ҳокими Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан 10 тасининг ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилган. Фармойишга асос ўлароқ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 22 июлдаги тақдимномаси келтирилган. Рўйхатга негадир кейинги кунларда шов-шувли ва резонансли воқеалар рўй бераётган Яккасарой (1, 2) ва шунингдек, чеккароқ Янгиҳаёт туманлари тушмай қолган. Газе
Лолазор маҳалласида болалар майдончаси ўрнидаги ноқонуний қурилиш юзасидан тадбиркорга жиноят иши қўзғатилган. Ёзилишича, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди балансида бўлган ҳудуд кейинчалик "Al-Latif Hearts Tower" МЧЖ тасарруфига ўтказилган ҳамда реконструкция ва қўшимча бино-иншоотлар қуриш учун тегишли рухсат ҳужжатлари расмийлаштирилган. Газета'нинг ёзишича, 2025 йил 31 майда Шаҳарсозлик ҳужжатла
Сўконғич ва уронғич ҳокимларга қарши жазо ўлароқ "ҳайфсан" бериш анъанаси пайдо бўлгани каби, яширин ва ёпиқ қарорларга нисбатан чора ҳам Тақдимнома киритиш билан чегараланадиган кўринади. Антикоррупция агентлигининг Газета"га маълум қилишича, 2026 йил 1-ярмида ҳокимликлар қабул қилинган 24,2 мингта ҳужжатни — умумий сонининг 28,5%ини яширган ёки ёпиб қўйган. Яширилган қарорларнинг 692таси 1,5 тр
Микроқарзларни расмий даромади бўлмаган қарздорларга ажратишни чеклаш таклифлари ниҳоят амалга кўчадиган кўринади. Газета'га кўра, Марказий банк томонидан қарз юки талаблари доирасида қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасдан кредит ажратиш бўйича истисно ҳолатларини микроқарзларга нисбатан татбиқ этмасликни, шунингдек, минимал истеъмол харажатларидан келиб чиққан ҳолда, микроқарз олиш учун зарур б
Monetary Policy Dialogue — 2026 форумида Марказий банк мустақиллиги, инфляция ва ноаниқликлар ҳақида янграган муҳим фикрларни Газета бир материалга жамлаган. "Марказий банк мустақиллиги пул-кредит сиёсатининг муваффақиятида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки нархлар барқарорлигини таъминлаш кўпинча сиёсий жиҳатдан номақбул қарорлар қабул қилишни талаб этади. Қисқа муддатли сиёсий мулоҳазалар фоиз с
Тошкентдаги ширкатларга улар хизмат кўрсатаётган кўп қаватли уйларни бошқарув компанияларига ўтказиш мақсадида босимнинг янги, янада кучайган тўлқини бошланган. Босимларнинг бу сафарги воситаси текширувлар ва жарима илиш бўлаётгани айтилмоқда. Газета Юнусобод, Учтепа ва Яшнобод туманларидаги ширкатлар раислари, ўзини ўзи бошқарув шаклидаги уйлар вакиллари ҳамда аҳоли билан суҳбатлашган, улар бугу
Фермерларнинг ерини топширтириш ва қайта тақсимлаш авжига чиқаётган шу кунларда янги Ўзбекистонча ғаройиб прецедент шаклланди. Музработ тумани ҳокими фермерларни сўккани учун "ҳайфсан" билан сийланди (лавозимидаям қолди, жаримаям тўламади ҳатто, балки кейинроқ кўтарилиб ҳам кетар). Энди эстафетани Қува ҳокими илиб кетипти. Юз йиллик ҳокимтўра фермерни ҳақоратлаб, ерни мажбуран топширишга кўрсатма
"Р2Р ўтказмалари бўйича банк сирига оид маълумотларнинг солиқ органлари назоратига ўтиши бўйича Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўзининг салбий қарашларини етказган. Бу бўйича Марказий банк позицияси ОАВларда янграётган фикрлардан кўра қатъийроқ". 2026 йил 29 апрель: "Р2Р борасида нима ечимга келсак ҳам, бу банк сири талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак".
Реновация тўғрисидаги қонун қабул қилингандан кейин жараёнларни маъмурият ва қурувчилар манфаатларида идеаллаштириб дастакловчи ва мулкдорлар рўпара келиши мумкин бўлган реал муаммоларни хаспўшлашлардан иборат пиар материаллар кўпайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам (адолатли мувозанат бўлиши учун) реновация қонунчилигида (балки атайин) тушириб қолдирилган кафолатлар, мулк дахлсизлигиннг устуворлиги (
Incheon International Airport Corporation бизнесни ривожлантириш бўйича директори Ли Сан Ён ёпиқ осмон келтираётган зарарлар ва оқибатлар ҳақида мулоҳазалари билан Газета орқали бўлишган. Ли Сан Ёнга кўра, миллий флагман авиаташувчини ҳимоя қилиш ва ўтказувчанлик қобилиятидаги чекловларни бошқариш учун Тошкент истисно бўлиб қолмоқда. Бу истисно миллий ташувчини тўғридан-тўғри рақобатдан ҳимоя қи
Boston Consulting Group бошқарувчи директори Суреш Субуди Европа — Осиё йўлагида авиация ҳабига айланиш салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон имкониятлари ҳақидаги мулоҳазаларини Газета билан бўлишган. Субуди келтирган рақамлар, Ўзбекистонда авиацияга бўлган талаб иқтисодиётдан тезроқ ўсаётганига қарамай (бунинг асосий сабаби жуда паст база), осмонимиз ёпиқлиги ва рақобат билан боғлиқ муаммолар жидди
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини Ўзбекистон халқи ихтиёрига қайтарилгани, яъни қайта миллийлаштирилгани адолатнинг кичик тантанаси холос. Ва бу фақат бошланиши бўлиши керак. Афсуски, биз сохта схемалар билан эгаллаб олинган активлар, улушлар ва конларни қайтаришда камида 3 йилга кечикдик. Табиатнинг ўзи бизга 3 йил аввалги қишда етарлича ишоралар берганди, огоҳлантирганди, шонли энергетиклар
Гарвард университетининг катта ўқитувчи-ассистенти Беҳзоджон Алихонов тартибга солиш тизимининг тўлақонли ислоҳоти нима учун зарурлиги ҳақида Газетада катта мақола эълон қилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2014 йилда 346 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 1274 тага етган, яъни деярли 3,7 баравар кўпайган. Шундан 1180 таси ёки қарийб 93 фоизи қонуности ҳужжатл
Газета сув ва алкоголсиз ичимликларни рақамли маркировкалаш тизимида агрегатлаш (товар партияларини кузатиш) босқичи бир йилга — 2027 йил 1 апрелгача кечиктирилиши тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида ёзмоқда. Афсуски, бу тўлиқ ечим эмас. Ўзи арегациялашнинг бизнес ва истеъмолчилар бўйнига юкланадиган харажатлари ва маъмурчилиги қиймати ундан олинадиган тор манфаатлар билан солиштирилс