18K19Telegramda ochish
Даромадсизларга кредит ажратмаслик бўйича истисно фақат микроқарзларга тадбиқ этиладими? Микроқарзларни расмий даромади бўлмаган қарздорларга ажратишни чеклаш таклифлари ниҳоят амалга кўчадиган кўринади. Газета'га кўра, Марказий банк томонидан қарз юки талаблари доирасида қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасдан кредит ажратиш бўйича истисно ҳолатларини микроқарзларга нисбатан татбиқ этмасликни, шунингдек, минимал истеъмол харажатларидан келиб чиққан ҳолда, микроқарз олиш учун зарур бўлган минимал ойлик даромад миқдорини ўрнатиш таклиф этилмоқда. Албатта, қарз юки ошиб борар экан, ҳечдан кўра кеч яхши. Лекин чакана кредитлашнинг таркиби кескин ўзгара бошлагани ҳисобга олинса, энди даромадсизларга фақат микроқарзлар ажратилишини чеклаш етарли чора бўлмайди. Лазейкалар чакана микрокредитлар ва иккиламчи автокредитлар бўйича ҳам ёпилиши керак бўлади (ҳар икки маҳсулот бўйича қарз юки кўрсаткичи алоҳида очиқланмаган). Мазкур масала нафақат молиявий барқарорлик ва пруденциал чоралар вазифаси сифатида, меҳнат бозорида даромадларни оқартиришга ундаш воситаси сифатида ҳам кўрилиши зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin