17K49Telegramda ochish
Киберхавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар: агар телефон рақам яқин қариндошингиз номида бўлса... Марказий банк 3 ой аввал кучга кирган масофавий хизматлар кўрсатишда киберхавфсизлик қоидаларига қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни таклиф этмоқда. Лойиҳа мазмун ва мундарижасига кўра, асосан юмшатишлар билан боғлиқ ва агар қабул қилинса, истеъмолчиларнинг мушкулликларини енгиллаштиради. Хусусан, фойдаланувчининг телефон рақами унинг яқин қариндошига тегишли бўлган ҳолларда, яқин қариндошлик муносабати (ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари) тасдиқланса белгиланган тартибда, фойдаланувчини мобил иловада рўйхатдан ўтишига рухсат этилади (аввалроқ бунга низомга кирмаган директива билан рухсат этилганди). Шунингдек, мавжуд ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) бошқа қурилмадан кириш ёки унинг паролини қайта тиклаш жараёнида ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари автоматик тарзда нофаол ҳолатга ўтказилиши лозимлиги белгиланмоқда. Бунда, ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) бириктирилган банк карталари OTP код киритиш орқали қайта фаоллаштирилади. (ҳозирда карталар иловадан узилади, операциялар тарихи ўчирилади). Бундан ташқари, кредит ва тўлов ташкилотлари ўзининг фирибгарлик хатарини бошқариш сиёсатидан келиб чиқиб, P2P ўтказмаларини OTP-код билан тасдиқлаш мезонларини ҳамда антифрод тизимининг тасдиғи талаб этилмайдиган P2P ўтказмаларнинг максимал миқдорини белгилаши мумкин бўлади (ҳозирда OTP код мажбурий). P2P ўтказмаларини тасдиқлашда антифрод СМС-кодлар ёки бошқа муқобил аутентификация усулларидан фойдаланишга ҳам рухсат берилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin