Регулятор қўшимча тушунтиради (бу Низомда акс этадими?)
Расмий ва қўшимча тушунтиришга кўра, талаблар 22 апрелдан фақат янги мижозлар учун тадбиқ этилади (телефон рақами, ЖШШИР ва банк карта кимга тегишли — бир-бирига мос келадими ёки йўқ).
Агар барча маълумотлар ўзаро мос бўлса — ҳеч қандай муаммо юзага келмайди ва сиз иловадан одатдагидек фойдаланишда давом этасиз.
Агар телефон рақам яқин қариндошингиз номида бўлса:
🔘ота-она;
🔘опа-сингил;
🔘турмуш ўртоғи;
🔘фарзанд.
сиз иловадан фойдаланишда давом этишингиз мумкин.
Яъни, яқинлар ўртасида бу тартиб ҳеч қандай муаммо туғдирмайди (шу жойини низомга алоҳида қўшиб кетилса яхши бўларди, ҳартугул баёнот ҳужжат ўрнини босмаслигини истеъмолчилар кўп кўришди).
Муаммо фақат битта ҳолатда пайдо бўлади:
Агар телефон рақам ёки банк карта сизга умуман алоқаси бўлмаган бегона шахс номида бўлса.
Масалан:
бегона одам номига расмийлаштирилган телефон рақам;
бошқа одамнинг банк картаси.
Бу тартиб асосан 22 апрелдан кейин янги рўйхатдан ўтадиганлар учун.
Агар сиз аллақачон иловадан фойдаланаётган бўлсангиз — ҳаммаси аввалгидек қолади.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12957@centralbankuzbekistan
- https://lex.uz/docs/-8007760lex.uz