Ҳали қурилиши тугалланмаган лойиҳалардан уй сотиб олаётганлар оддий харидор эмас, балки рискка шерик бўлаётган инвесторлардир. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тақдим этган маълумотлар бу борадаги муҳим жиҳатларни кўрсатиб беради. Биринчидан, рекламага ишониб пул тикмаслик, объект бошига бориб вазиятни кўриш шарт. Иккинчидан, шартномадаги тўлов графиги, муддатлар ва жарималар олдинда
Tushuntirish
Post turiАйрим тадбиркорлар дўкон ёки кафесининг алоҳида кириш эшиги борлиги, лифт ёки подъезддан фойдаланмаслигини сабаб қилиб, мажбурий бадал тўламасликка ҳаракат қилади. Лекин қонунчиликда бу масалага аниқ ёндашув белгиланган. Агар умумий йиғилиш қарори мулкдорларнинг 51 фоизидан ортиғи томонидан маъқулланган бўлса, тасдиқланган баённома барча мулкдорлар, хусусан, нотурар жой эгалари учун ҳам мажбурий
Котлован босқичида ёки қурилиши тугалланмаган лойиҳалардан уй сотиб олиш бозорда оммабоп тренд бўлиб қолмоқда. Бироқ бу жараёнда оддий бир ҳақиқатни англаш муҳим: чала битган oбъектдан квартира олаётганда, сиз шунчаки харидор эмас, балки қурилиш лойиҳасига кираётган инвесторсиз. Бу эса ўз-ўзидан маълум даражадаги молиявий рискларни келтириб чиқаради. Қурилиш вазирлиги эълон қилган видеода бу бора
Бундай ҳолатда қурилиш ишларини бошлашдан олдин барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш муҳим. Аввало лицензияга эга лойиҳа ташкилотида уй лойиҳасини тайёрланг. Кейин эса уни my.gov.uz портали орқали келишиб, қурилиш ишларини бошланг. Уй битгач, объектдан фойдаланиш учун рухсатномани ҳам онлайн тарзда олиш мумкин. Ҳужжатларсиз қурилган объектлар қонунчиликка мувофиқ жаримага сабаб бўлиши, айрим ҳо
Марказий банк Тезкор тўловлар тизими (ТТТ) орқали телефон рақами бўйича пул ўтказмалари тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйган. Лойиҳага кўра, бир банк доирасида фақатгина битта (22616) банк ҳисобварағига телефон рақами боғланишига рухсат этилади. Ҳисобварақни телефон рақамига боғлаш бўйича аризалар банкларнинг мобил иловалари орқали қабул қилинади. Хизматдан фақат терроризмни молиялаштир
6 кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари навбатдаги марта кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 1000/1800 сўмдан 1100/2000 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 600/800 сўмдан 650/900 сўмгача қимматлайди. Тарифларнинг ошиши илк ойларда айниқса электр энергияси истеъмолчиларига яққол билинади. Олдинда ўзбекистонликларни жазирама ёз кутмоқда. Лек
Расмий ва қўшимча тушунтиришга кўра, талаблар 22 апрелдан фақат янги мижозлар учун тадбиқ этилади (телефон рақами, ЖШШИР ва банк карта кимга тегишли — бир-бирига мос келадими ёки йўқ). Агар барча маълумотлар ўзаро мос бўлса — ҳеч қандай муаммо юзага келмайди ва сиз иловадан одатдагидек фойдаланишда давом этасиз. Агар телефон рақам яқин қариндошингиз номида бўлса: 🔘ота-она; 🔘опа-сингил; 🔘турмуш
1 апрель яқинлашган сайин ўзбек бонкалари эскроу ҳисобварақларга хизмат кўрсатиш тартиб-таомилларини тушунтиришга урғу беришмоқда. Шу ўринда кўчмас мулк ва автомобиль сотувларида эскроу ҳисобварақларига хизмат кўрсатишнинг барча жараёнларини, агар харидор ва сотувчи битта банк хизматидан фойдаланмоқчи бўлса, тўлиқ автоматлаштириш мумкинлиги айтиб ўтиш керак. Айрим банклар бу бўйича технологик ишл
Яна бир бор аниқлик киритиб ўтиш керакки, эскроу ҳисобварақлар орқали ҳисоб-китоблар сўмда амалга оширилади. Сиз, айтайлик, 1,2 млрд.сўмга уй сотасиз, эскроу ҳисобварағингизга харидор эскроу ҳисобварағидан 1,2 млрд.сўм пул ҳайдалади ва эртасига (ёки бир банкнинг ичида бўлса, шу куннинг ўзида), эскроудан картага тушириб, истасангиз, маблағни нақд сўмда ечиб олишингиз ёки конверсия операцияси орқал
Кўп қаватли уйда яшайсиз. Уй умумий майдони тозаланмаяптими? Хизмат кўрсатиш сифати ёмонми? Аввало уйингизни ким бошқараётганини билиб олинг: Ширкатми, бошқарув компаниясими ёки бошқа ташкилотми. Чунки уйни ким бошқараётгани ҳисобот бериш тартиби ва масъулиятни белгилайди. Кейин эса ушбу тегишли масъулларга “смета ва ҳисобот борми? Уйдаги тозалаш, лифт, ёритиш, таъмирлаш ва ҳудудни ободонлаштир
Масалан, Қирғизистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб амалдорларнинг даромадлари, активлари ва ҳатто харажатларини ҳам мажбурий декларациялашни жорий қилган. Бу бўйича илк қонун Президент Ақаев даврида 2004 йилда қабул қилинган ва 2005 йилдан амал қила бошлаган. Кейин 2017 йилда, 2019 йилда ва 2022 йилда қонун қамраб оладиган амалдорлар кўлами янада кенгайтирилган ва талаблар кучайтирилган. Қо
Ёки акси: меҳнат шартномаси билан ишлаётганлар ўзбандликни расмийлаштиришлари мумкин бўлади. Президент қарори билан киритилган ўзгартиришларга кўра, меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар (давлат фуқаролик хизматчилари бундан мустасно) бир вақтнинг ўзида рухсат берилган фаолият турлари билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин. Шунингдек, ўзин
Базавий инфляцияни ҳисоблашда чегириладиган яна бир гуруҳ товарлар бу мева-сабзавотлардир. Содда қилиб айтганда, пул кредит сиёсати орқали, хусусан асосий ставка воситасида энергободринг нархига таъсир ўтказиб бўлмайди. Марказий банк методологиясига кўра, нархлари мавсумий ўзгарадиган товарлар гуруҳига 26 турдаги мева-сабзавотлар киритилган. Улар жами истеъмол саватининг 7 фоизини ташкил этади.
Кўпчилик, уйқаш бўлгани учун Махсус QR код ва Ягона QR кодни аралаштириб, уйқаштириб юборишмоқда. Улар бошқа-бошқа сегментлар учун. Махсус QR код — яп-янги монополист Paynet Xolis томонидан генерация қилинади ва ЯТТ ва ўзбандлар учун. Ягона QR код хизмат кўрсатувчи банкларда генерация қилинади ва савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун. Ягона QR кодни ҳам 2026 йил 1 январга қадар
Аслида эса доллар курси кабинетларда эмас, бозорда шаклланади. Қандай қилиб олма ёки бензин нархи талаб ва таклифга қараб ўзгарса, доллар курси ҳам худди шу тамойил асосида шаклланади. Кимдир сотади, кимдир сотиб олади — қайси томон устун келса, курс ҳам ўша томонга ҳаракат қилади. Бу жараён ҳар иш куни Республика валюта биржасида амалга ошади. Савдоларда тижорат банклари иштирок этади ва айнан ш
2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади. Бунда, ҳар бир маҳаллага бир мавсумда фақат битта лойиҳани шерикчилик асосида амалга оширишга рухсат берилади. Шерикчилик лойиҳалари фуқаролар томонидан лойиҳа шакллантириш босқичида махсус шартларга розилик билдирган ҳолда илгари сурилади (яън
2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади ва бунда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олинади: ➖мажбурий асосларда – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан; ➖ихтиёрий асосларда – меҳнатга ҳақ тўлаш
Солиқ қўмитаси йиллик даромади 100 млн.сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлаши ҳақида эслатмоқда. Қўмита жорий йил давомида 189 нафар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади аллақачон 100 млн сўмдан ошганини маълум қилмоқда. Энди минглаб ўзбандлар солиқ ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини топширишдаги оворагарчиликлардан халос бўлади. Айтиш керакки, ҳукумат қарориг
Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди. Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски