22K45Telegramda ochish
Қўшниларда қандай? Масалан, Қирғизистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб амалдорларнинг даромадлари, активлари ва ҳатто харажатларини ҳам мажбурий декларациялашни жорий қилган. Бу бўйича илк қонун Президент Ақаев даврида 2004 йилда қабул қилинган ва 2005 йилдан амал қила бошлаган. Кейин 2017 йилда, 2019 йилда ва 2022 йилда қонун қамраб оладиган амалдорлар кўлами янада кенгайтирилган ва талаблар кучайтирилган. Қонун талаблари бўйича амалдорлар ҳар йили даромадлари, активлари ва харажатларини нафақат декларация қилади, барча учун мажбурий очиқлайди. Матбуот ва жамоатчилик Бош вазирдан тортиб Ташиевнинг миллиардер укасигача бўлган амалдорларнинг даромадларини текширади, солиштиради ва саволлар беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin