2025 йилнинг охирги чорагида қарз олиш яна тезлашган
2025 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 6,6 млрд.долларга ўсиб 46,9 млрд.долларга етган (+16,5%). Бунда давлат ташқи қарзи 6,1 млрд.долларга ўсиб 39,8 млрд.долларни, давлат ички қарзи 542 млн.долларга ўсиб, 7,0 млрд.долларни ташкил этган.
2025 йилда ўсган давлат қарзининг энг катта - 4,5 млрд.долларлик қисми бюджетга йўналтирилган (харажатларнинг тийиқсизлиги ва интизомсизлик ҳар доим қарз олишга ундайди).
Эътиборлиси, давлат қарзи айнан 2025 йилнинг охирги, 4- чорагида юқори даражада ўсгани (+2,9 млрд.доллар) ҳисобига йиллик ўсиш 2024 йил кўрсаткичларини ортда қолдирган.
2024 йилда давлат қарзи 5,3 млрд.долларга ёки 15,1%га ўсганди.
Жон бошига давлат қарзи 2026 йил 1 январь ҳолатига 1 225 доллардан ошган (2025 йил 1 январга 1 070 доллар).
Маълумот учун, мазкур рақамларга асосан самарасиз давлат компаниялари ва банкларининг юқори суръатда жамғараётган ва корпоратив қарз дейиладиган мажбуриятлари кирмайди. Ялпи ташқи қарз таркибидаги корпоратив ташқи қарз ҳажми давлат ташқи қарз ҳажмидан ошиб кетган ва катта эҳтимол билан 2026 йил 1 январь ҳолатига 40 млрд.долларлик маррадан ўтган (февраль охирида эълон қилинади).
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJ80Gmb7PD_n9FIcf_obTBmFdgc1WcKAAK9GGsbR0zhSLT5MBfimR-kAQADAgADeQADOgQcontroller.bot
- https://gov.uz/oz/imv/sections/umumiy-ma-lumotgov.uz
- https://www.gazeta.uz/uz/2026/02/12/budget-changes/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9665@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11676@the_bakiroo