Давлат қарзининг ўсиши секинлашган, лекин...
Ўзбекистон давлат қарзи 1 октябрь ҳолатига қарийб 44,0 млрд.долларни ташкил этган. Йиллик ўсиш 4,9 млрд.долларни ёки 12,5%ни ташкил этган. Солиштириш учун, 2024 йил 3- чорак ҳолатига 2023 йил тегишли даврига нисбатан давлат қарзи 7,1 млрд.долларга ёки 22,1%га ўсганди. Давлат қарзининг ўсиши нафақат йиллик, чорак-чорак қирқимда ҳам секинлашган.
Давлат қарзи таркибида давлат ташқи қарзи 36,7 млрд.долларни (+13,9%), давлат ички қарзи 7,2 млрд.долларни (+5,7%) ташкил этган.
Ўтган 1 йилда давлат қарзи асосан Бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган қарзлар ҳисобига ўсган (ташқи қарз ҳисобидан 3,4 млрд.доллар, ички қарзнинг ўсган 0,8 млрд.доллар қисми ҳам асосан бюджетга йўналтирилган),
Охирги йилларда ва айниқса 2025 йилда корпоратив дейилган самарасиз давлат компаниялари ва банклари қарзининг ўсиши сезиларли тезлашган. Эҳтимолки, 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи қарзи таркибида корпоратив қарз қолдиғи давлат қарзи қолдиғидан ўтиб кетган (3 ой ўтиб эълон қилинади).