Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, фискал таҳлиллар институтининг харид чекини рўйхатдан ўтказган шахсларга 1 фоиз кешбекни тўлаш амалиётини тўхтатиш таклифи ижобий қабул қилинмаслиги аниқ эди. Чунки ўзбекистонликлар 4 йил аввал жорий қилинган тизимдан қайтариб олаётган маблғаларнинг ўзининг ҳаққи дея ҳисоблай бошлаган. 2024 йилда кэшбекнинг энг кўп миқдори бир ой давомида сотиб олинган товар
imv.uz
HavolalarЯширин иқтисодиётни қисқартириш ва фискал таҳлиллар институти Ўзбекистонда халқаро мезонлардан 1,7-2 карра паст бўлган минимал иш ҳақини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни илгари сурмоқда. Биринчидан, минимал иш ҳақининг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг даражасини 2030 йилга қадар медиан иш ҳақига нисбатан 40 фоизгача босқичма-босқич ошириш мақсадга мувофиқ. Бундай ёндашув минимал иш
Ўзбекистон давлат қарзи 1 октябрь ҳолатига қарийб 44,0 млрд.долларни ташкил этган. Йиллик ўсиш 4,9 млрд.долларни ёки 12,5%ни ташкил этган. Солиштириш учун, 2024 йил 3- чорак ҳолатига 2023 йил тегишли даврига нисбатан давлат қарзи 7,1 млрд.долларга ёки 22,1%га ўсганди. Давлат қарзининг ўсиши нафақат йиллик, чорак-чорак қирқимда ҳам секинлашган. Давлат қарзи таркибида давлат ташқи қарзи 36,7 млрд.д
Халқаро молия корпорацияси кўмагида Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий сектор бошқарувига бериш 2024 йил августда қабул қилинган ДХШ лойиҳалари дастурига киритилган эди. Бугунги тадбирда мазкур лойиҳа бўйича тендер ғолиби деб Aksa Enerji топилгани эълон қилинган. Тендерга таклифлар ўтган йили маълум қилинган, лекин унинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари
Давлат харидларидаги “муаммолар ва таклифлар” муҳокамаси учун очиқ давра суҳбати ташкил этиляпти. Тадбирга вазирликлар, давлат корхоналари ва хусусий сектор вакиллари таклиф этилган. Мақсад — давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, яъни ким нимани ва қандай сотиб олаётганини очиқроқ қилиш. Агар сизнинг харид тизимидаги муаммоингиз ёки фикрингиз бўлса қуйидаги ҳаволадан фойдаланинг: 👉 https:/
Франция Тараққиёт агентлиги Ўзбекистондаги 10 йиллик фаолиятини нишонламоқда. Франция ҳукуматининг барқарор инвестициялар ва халқаро бирдамлик сиёсатини илгари сурувчи молиявий институти Ўзбекистондаги “яшил ўсиш”, электроэнергия соҳасида трансформацияси, ирригация ва сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда чорвачилик каби соҳаларидаги устувор йўналишлардаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келмоқда
Рентабелли ва истиқболли активларни сотиш мушкул иш эмас (уларни хусусийлаштириш оталари ёпиқ ва яширин келишувлар билан сотишни қойиллаттиришади). Лекин самарасиз, рақобатбардош бўлмаган активларга, токи уларни соғломлаштириб бозорбоп қилинмаса, харидор топиш қийин. Ўтган йили ёзда Микрокредитбанкнинг 40% ва БРБнинг 25% улуши Миллий инвестиция жамғармаси портфелига киритилганида, кейин қишда жам
Қарорга кўра, бир йил аввал Миллий инвестиция жамғармасига берилган Микрокредитбанк (40%) ва Бизнесни ривожлантириш банки (25%) улушлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади. Ҳар икки банк бир неча йилдан бери зарар кўриб ишлаб келмоқда ва давлат/бюджет берган капитални самарасиз ўзлаштириш ва банкнинг нархини арзонлаштиришдан бўлак натижа кўрсата олгани йўқ. Шунинг учун Миллий инвестиция
Давлат қарзи иккинчи чорак давомида 785 млн.долларга ўсган ва 43 376 млрд.долларга етган. Ўсиш фақат ташқи қарз (+852 млн.доллар) ҳисобига рўй берган, ички қарз 67 млн.долларга қисқарган. 2022 йилдан бери иккинчи чоракларда ташқи қарзнинг энг кам ҳажмда ўсиши мазкур даврда давлат компаниялари еврооблигациялар орқали жуда фаол қарз жалб қилгани (НКМК, НавоийУран, Ўзбекнефтегаз, Миллий банк), шунин
Давлат қарзининг ўсиши янада тезлашмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи 2,2 млрд.долларга ўсиб, 42,4 млрд.доллардан ошган. Солиштириш учун, ўтган йилнинг биринчи чорагида Давлат қарзи атига 422 млн.долларга ўсганди. Охирги 3 ойда қарз ўсиши энг катта қисми еврооблигациялар ҳисобига жалб қилинган мажбуриятларга тўғри келган (+ 1 526 млн.доллар). Мазкур қарз бюджетни қўллаб-қувватлашга
2024 йил давомида Ўзбекистон давлат қарзи 5,3 млрд.долларга ошиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига 40,2 млрд.долларга етган. Йил давомида давлат ташқи қарзи 4,1 млрд.долларга (жами ташқи қарз билан адаштирмаслик керак), давлат ички қарзи 1,2 млрд.долларга ўсган. Жон бошига ҳисоблаганда, Давлат қарзи 1 000 доллардан ошиб, 1 070 долларга етган (2024 йил 1 январда 949 доллар эди). Жаҳон Банки Ўзбекистонн
Кеча ва ўтган куни тармоқларда “давлат қарзи 60 млрд.доллардан ошди” қабилидаги оддий ўқувчини чалғитадиган сарлавҳали материаллар пайдо бўлди. Ваҳоланки, давлат қарзи эмас, ялпи ташқи қарз 60 млрд.доллардан ошди. Албатта, зийрак манбалар ва доимий фойдаланувчилар давлат қарзи ва ялпи ташқи қарзнинг фарқи ва узвийликларини яхши ажрата олишади. Шундай бўлсада, яна бир бор эслатиб кетишга тўғри кел
Менимча, биз жаҳон тажрибаси дея, қаёққадир, яна кимларнингдир тор манфаатига ишлайдиган тескари тарафга қайрилиб кетишни бошлаяпмиз. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар беришича, ДХШ асосида 4P12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш.– Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб
Афсуски, давлат қарзи бўйича расмий статистика ялпи ташқи қарз ҳақида тасаввурлардан чалғитиши мумкин, ўтган куни Қонунчилик палатасидаги ҳисобот вақтида очиқланган маълумотлар ҳам фақат давлат қарзи билан чекланди. Давлат ташқи қарзини ҳам ўз ичига олган ва ундан тезроқ ўсаётган Ялпи ташқи қарз ҳақида биронта ишонарли, очиқ ва батафсил ахборот топа олмайсиз. Ялпи ташқи қарз қолдиғи, унинг тарки
Ўзбекистон Давлат қарзи 2024 йилнинг биринчи чорагида яна 417 млн.долларга ошиб, 35,3 млрд.долларга етган. Биринчи чоракда Давлат қарзининг кўпайиши ички қарз ҳисобига рўй берган. Ички қарз охирги 3 ойда 597 млн.долларга кўпайиб, 5,9 млрд.долларга етган. Халқаро суверен облигациялар орқали жалб қилинган қарз қолдиғи 3,4 млрд.доллардан 2,9 млрд.долларгача қисқарган (февраль ойидаги сўндиришлар ҳи
Ўзбекистон 2022 йилдан кейин Давлат қарзи ҳолати ва динамикаси маълумотларини эълон қилишни тўхтатган (балки аҳвол ва вазият оғирлашаётганини кўрсатмаслик учун). Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий саҳифасининг давлат қарзига оид қисми бир неча ойлардан буён "маълумотлар янгиламоқда" ҳолатида қолмоқда. Янаям қизиғи, ташқи қарз бўйича 2022 йилгача бўлган тарихий ҳисоботларнинг ўзбек тилидаги верс
Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар "хусусийлаштирилган" йирик активлардан амалда ҳеч қандай тушумга эга бўлмаётганликлари, яъни тайинланган "инвесторлар" аслида триллионлаб турадиган активларни текинга олишаётган бир муаммо. Иккинчи, ундан кам бўлмаган муаммо "хусусийлаштирилган" активлар бўйича солиқ тушумлари нисбий камайиши билан боғлиқ. Буни аввалроқ солиқ юки ишончли бошқарувга берилган Ucell'д
Бу саволга жавоб бериш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг платформасида ўтказилаётган аукционларда қайд этилаётган ставкаларга кўз югуртириш кифоя. Охирги аукционларда бир йиллик депозитларнинг бошланғич ставкаси 22,0%дан бошланган бўлса, 2 ҳафта аввал 1 йиллик депозитлар ҳатто 24,0%дан қўйилган. 2023 йил охиридаги таклифлар эса 23,0% атрофида бўлган. Кўп бора айтганимиздек, аҳоли омонатлари
Имтиёзлар мавзусини давом эттирамиз. 2024 йилда бекор бўлаётган солиқ имтиёзлари ҳақидаги постга жавобан ўқувчилардан бири "нега айрим имтиёзлар зиёнлилигини била туриб берилган ва бекор қилинмаяпти" деб сўраб қолди. Ҳақли савол. 2022 йилдан бери конларимиз қўшқўллаб топширилган "хусусий" ва чўнтак компанияларга табиий газ бўйича солиқ ставкалари 3, нефть ва газ конденсати учун 2 баравар пасайтир
🔰Iqtisodiyot va moliya vazirligining rasmiy veb-sayt va ijtimoiy tarmoqlari orqali e’lon qilib borilayotgan ma’lumotlar shaffoflik va ochiqlik tamoyillariga asoslangan bo‘lib, endilikda davlat budjeti shaffofligiga oid ma’lumotlar vazirlikning yangi veb-domeni "imv.uz" ("mf.uz") ga ko‘chirilganligini ma'lum qilamiz. 🖇Quyida "Fuqarolar uchun budjet" nashri ma'lumotlari bilan tanishishingiz mumki