19K40Telegramda ochish
Минимал иш ҳақи тезроқ ва таркибий оширилиши керак Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва фискал таҳлиллар институти Ўзбекистонда халқаро мезонлардан 1,7-2 карра паст бўлган минимал иш ҳақини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни илгари сурмоқда. Биринчидан, минимал иш ҳақининг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг даражасини 2030 йилга қадар медиан иш ҳақига нисбатан 40 фоизгача босқичма-босқич ошириш мақсадга мувофиқ. Бундай ёндашув минимал иш ҳақининг аҳоли даромадлари тузилмасига мослигини таъминлаш ҳамда уни халқаро мезонларга яқинлаштириш имконини беради. Жорий медиан иш ҳақи даражасида (тахминан 5,3 млн сўм) ушбу кўрсаткичга эришиш минимал иш ҳақини қарийб 2,1 млн сўмгача оширишни назарда тутади, бу эса унинг ҳозирги даражасидан (1,3 млн сўм) 1,7 баробар юқори бўлиб, аҳоли даромадлари динамикаси ва меҳнат бозори параметрларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширишни талаб этади. Иккинчидан, тизимни такомиллаштиришнинг устувор йўналиши — минимал иш ҳақи вазифаларини институционал жиҳатдан чегаралаш лозим. Бюджет соҳасида иш ҳақи фондини ҳисоблашда минимал иш ҳақидан индикатор сифатида фойдаланишдан воз кечиш мақсадга мувофиқ. Мустақил базавий тариф миқдорининг жорий этилиши ижтимоий кафолатлар ва бюджет юки ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни бартараф этади. Учинчидан, меҳнат бозорининг яққол ифодаланган ҳудудий нотекислиги, даромадлар ва яшаш таннархидаги фарқларни инобатга олган ҳолда, минимал иш ҳақининг ҳудудий табақаланишини жорий этиш имкониятини кўриб чиқиш (минимал соатбай ва кунбай ставкаларини жорий этиш), шунингдек, тажриба тариқасида қурилиш, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида ушбу миқдорни 30 фоизгача ошириш таклиф қилинмоқда. Тўртинчидан, тизимни такомиллаштиришнинг муҳим элементи минимал иш ҳақига риоя қилиш даражасини ошириш ҳисобланади. Шу мақсадда бандликни ҳисобга олишнинг рақамли воситаларини ривожлантириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш, шунингдек, меҳнат қонунчилигининг ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишга оид айрим нормаларини иш берувчиларнинг маъмурий ва транзакцион харажатларини камайтиришга қаратилган ҳолда оптималлаштириш зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin